1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Шубҳали луқманинг оқибати

14:33 / 16.07.2025 1464 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

«Бир куни бир кишининг таклифига биноан уйига меҳмонга бордим. Эндигина оғзимга бир луқма солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас, деган ҳис келди. Икки-уч оғиз суҳбатдан кейин маълум бўлдики, овқат ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетган эди. Мен унга тавба ва истиғфор айтдим. Лекин, шунга қарамай, икки ойгача ўша луқманинг зулмати сезилиб турди, икки ойгача қайта-қайта «фалон гунохни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол», деган хаёл ва васваса бўлаверди, гуноҳ қилиш истаги қалбдан кетмай қолди».

Аллох таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бу нарсани сезмаймиз.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
26. Сизга айтилаётган quotсени севаманquot, quotсени соғиндимquot, quotсенинг чин дўстингманquot каби гапларга эътибор берманг, балки, сизни деб қилинаётган ишларга юқоридаги давоми...

4005 05:00 / 07.03.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир диннинг хулқи бор. Исломнинг хулқи ҳаёдир,, дедилар.Ибн Можа ривоят қилган.

2605 09:01 / 12.01.2019
Аллоҳ учун ихлос ва иймон самараси бўлмиш қабул қилинган рўзанинг аломати ndash рўзадор тилини ёлғон ва бефойда нарсалардан ҳамда қўлини озор берувчи нарсалардан давоми...

3551 14:25 / 20.06.2017
Жаннатда шундай уйлар борки, улар зикр билан барпо бўлади, дейдилар. Аллоҳни доим зикр қилиб юр

2053 07:19 / 17.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151255 14:35 / 11.08.2021