1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Каъбапўш ишлаб чиқарадиган фабрика тарихи

15:55 / 18.07.2025 1502 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Милодий 1972, ҳижрий 1391 йили Саудия Арабистони подшоҳи Фаҳд ибн Абдулазиз оли Сауд Маккаи Мукаррамада янги фабрикага асос солди. Подшоҳ Фаҳд ибн Абдулазиз ўша пайтларда вазирлар маҳкамаси раисининг иккинчи ўринбосари ва ички ишлар вазири лавозимида ишлар эди. У ҳижрий 1397, милодий 1977 йили валиаҳд бўлганида ана шу фабрикани очди. Ўша пайтдан бери фабрика ҳар йили Каъбанинг устига ёпиладиган ипак матони ишлаб чиқаради. Бу фабриканинг муҳим ишларидан яна бири Каъбанинг ички пардаларини, хусусан, набавий ҳужраларнинг пардаларини тўқиш ва тикиш, Саудия байроғидан нусхалар кўпайтириш, Каъба матоси остида ҳадялар ишлаб чиқаришдан иборатдир. Бу билан мамлакатга келган меҳмонларга ҳадялар тақдим этиш борасида керакли эҳтиёж қондирилади.

Кисва фабрикаси 100 минг квадрат метр жойни эгаллайди. Бу улкан янги корхонада 240 тадан кўпроқ ходим ишлайди. Ҳозирда у Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишлари умумий Бошқармасига қарайди.

Каъба устидаги мато қора рангга бўялган соф ипакдан тўқилади. Матонинг тўлиқ кўриниши арабча етти рақами шаклида бўлади. Унда қуйидаги ёзувлар такрор келган:

«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадун росулуллоҳ, субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил аъзим. Йа Аллоҳу, йа Ҳаннану, йа Маннан».

Ипак мато беш бўлакдан иборат. Тўрт бўлаги Каъбанинг тўрт томонини тўсади. Бешинчиси эса эшикни ёпиш учун ишлатиладиган пардадир. Бу бўлаклар бош томонидан эски мато ечиб олинганидан кейин осилади. Матонинг остидан оқ мато қўйиб юборилади. Рукнлар тепадан бошлаб пастигача устидаги мато тўқиш орқали маҳкамланади. Уни тайёрлаш учун 47 ўрам мато ишлатилади. Ҳар бирининг узунлиги 14 метр, эни 95 см.

Ипак матонинг учдан бирининг тепа қисмидаги ҳалқасимон белбоғига Қуръон оятлари ёзилган. Белбоғи остида яна бир қанча бўш жой бўлиб, кашта билан ёзиш мумкин. Ҳар йили зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Каъбага янги ипак мато кийдирилади. Ҳайитнинг биринчи куни Каъба янги либосда зоҳир бўлади.

Матонинг бўйи 4 метр.

Ишлатиладиган ипакнинг вазни 670 кг. Эшик томондаги матонинг эни 11 метр 68 см. Ҳажарул асвад билан Рукни Яманий оралиғи 10 метр 18 см.

Хатим томон 9 метр 90 см.

Рукни Яманий билан рукни Шомийнинг оралиғи 12 метр 04 см.

Матонинг яхлит юзасининг ўлчами квадрат метр.

Каъбапўшнинг ҳалқасимон белбоғи

У матонинг учдан бирининг тепа қисмида бўлиб, ҳар томондан 45 метр узунасига, 95 см энига ўраб туради. У бадиий санъат бўлиб, матога яна ҳам гўзаллик, ҳайбат бағишлайди. Унга сулус хати билан Қуръоний оятлар ёзилган бўлиб, исломий безаклар тилла суви юритилган кумуш симлар билан чекилган. У 16 бўлакдан ташкил топиб, Каъбанинг ҳар томонига 4 бўлакдан ўрнатилган.

Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эҳромдaги киши Maккaгa киpишдaн олдин мийқoтдa имкoн тoпиб, ғycл қилиб олca, яхши бўлади. Шaҳapгa киpиб, жoйлaшиб бўлгач ўшa зaҳoти MacжидyлҲapомгa oшиқaди. Унгa .Бoбyccaлoм, эшигидaн давоми...

7405 08:00 / 15.06.2024
. , . , . давоми...

1851 16:06 / 12.06.2025
Аллоҳ таоло.Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй ndash Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилингануйдир. Унда очиқ аломатлар, мақоми Иброҳим бор. Ким унга давоми...

11660 18:03 / 28.08.2017
Умму Салама розияллоҳу анҳо айтдилар .Аллоҳ таоло арафа куни дунё осмонига тушиб, фаришталарига .Менинг розилигим фазлини талаб қилгани сабаб сочи тўзиган кишини давоми...

1673 15:11 / 05.06.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021