1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Мусофир киши бомдод намозидан кейин айтадиган дуолари

11:38 / 21.07.2025 1173 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бомдод намозини ўқисалар, (ровий: «Сафарда айтганларини биламан, холос», деб айтдилар) саҳобалар эшитадиган даражада

اللهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِيْنِي الَّذِي جَعَلْتَهُ عِصْمَةَ أَمْرِي، اللهُمَّ أَصْلِحْ لِي دُنْيَاىَ الَّتِي جَعَلْتَ فِيْهَا مَعَاشِي، اللهُمَّ أَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي جَعَلْتَ إِلَيْهَا مَرْجِعِي، اللهُمَّ أَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سُخْطِكَ؛ اللهُمَّ أَعُوذُ بِكَ، لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ

«Аллоҳумма аслиҳ лий дийний аллазий жаъалтаҳу ъисмата амрий, Аллоҳумма аслиҳ лий дуняйаллатий жаъалта фийҳа маъаший», деб уч марта, «Аллоҳумма аслиҳ лий ахиротил латий жаъалта илайҳа маржиъий», деб уч марта, «Аллоҳумма аъузу биридока мин сухтика, Аллоҳумма аъузу бика», деб уч марта, «Ла маниъа лима аътайта, вала муътийа лима манаъта вала йанфаъу зал жадди минкал жадду», деб айтардилар.

Маъноси: «Эй Раббим, ишларимнинг поклагувчиси бўлган динимни ислоҳ эт, яшаётган дунёимни ислоҳ қил. Аллоҳим, Сенинг розилигинг ила ғазабингдан паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендадир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди».

Ибн Сунний ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоздан фориғ бўлсалар .Лаа илаҳа иллаллоҳу давоми...

1329 10:23 / 24.03.2025
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу киши дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ давоми...

1674 09:44 / 14.06.2025
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким тундаги вазифаларини ёки улардан бирортасини бажармасдан ухлаб давоми...

2902 16:55 / 12.08.2023
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Менга ишимнинг боши бўлган динимни давоми...

1156 09:03 / 15.12.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021