1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Каъба эшигининг пардаси

11:55 / 27.07.2025 1503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу парда «Барқаъ» – ёпинчиқ деб аталади. Бу ҳам Каъбапўш тўқиладиган жойда тайёрланади. Матонинг бошқа жойларига қараганда, каштаси ажралиб туради.

Парданинг узунлиги 6 метр 32 см.

Парданинг эни 3 метр 30 см.

Унинг четида саккизта доира ичига «Аллоҳу Роббий», яъни «Роббим Аллоҳ», ўртасидаги учта доирага эса «Ҳасбияллоҳ», яъни «Аллоҳ Ўзи кифоя қилур», деб ёзиб қўйилган. Парданинг атрофига 10 та доира ичига Фотиҳа сураси ёзилган. Парданинг тепа қисмига: «Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз» ояти ёзиб қўйилган (Бақара сураси, 144-оят).

Икки узун доира остида: «Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман. Парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга ҳамда эни осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз. У жаннат тақводор зотлар учун тайёрлаб қўйилгандир» (Оли Имрон сураси, 133-оят), деб ёзилган. Бу оятнинг пастидаги тўртта қандил ичига: «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир» ояти ёзилган (Нур сураси, 35-оят). Унинг пастига «Оятал Курсий» ёзилган. Унинг пастига:

«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Батаҳқиқ, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ ила тасдиқлади. Албатта, Масжидул Ҳаромга, иншааллоҳ, омонликда кирасизлар», деб ёзилган (Фатҳ сураси, 27-оят).

Сўнгра икки доиранинг бирига Ихлос сураси, ўртасига «Бисмиллаҳ...» ёзилган. Икки доира ўртасига қуйидаги оят ёзилган:

(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». (Зумар сураси, 53-оят).

Бу оятнинг пастига: «Лаа илааҳа иллаллоҳу маликул ҳаққул мубин. Муҳаммадун расулуллох содиқул ваъдул амин», деб ёзилган. Парданинг энг пастига Қурайш сураси ёзилган.

Бу парда Маккаи Мукаррамада тўқилиб, уни икки шарафли ҳарам ходими Фаҳд ибн Абдулазиз оли Сауд Каъбага ҳадя этган.

Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . , . давоми...

1851 16:06 / 12.06.2025
Талбия биз томонларда .лаббайка айтиш, номи билан машҳур. Ушбу сарлавҳа остида келадиган ҳадиси шарифларни ўрганиш давомида талбиянинг лафзлари, унинг фазли ва давоми...

120760 20:28 / 13.06.2024
Ҳаж сафарини бошлашдан олдин гуноҳлардан астойдил тавба қилиш лозим. Зеро, ҳаж сафаридан энг муҳим ва асл мақсад ҳам гуноҳларлан тавба қилишдир. Тавбанинг қабул давоми...

2731 09:00 / 13.06.2024
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир,, дедилар,. Абу Қатода давоми...

41563 14:00 / 14.06.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021