1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мўмин мўмин учун бино кабидир | Биринчи ҳақ

11:18 / 29.07.2025 1005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқалар учун ҳам яхши кўриш.
Шунга кўра киши ўзи учун шаръий ва ақлий жиҳатдан хоҳлаган нарсани барча мусулмонлар учун ҳам хоҳлаб, нафси учун хуш кўрмаганини барча мусулмонлар учун ҳам хуш кўрмаслиги лозим. Зеро, сарвари коинот Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ҳеч қайсингиз ўзи учун хоҳлаган нарсани (диндош) биродари (бошқа ривоятда эса: қўшниси) учун ҳам хоҳламагунгача иймон келтирган бўлмайди» деган сўзларига кўра, киши ўзи учун хоҳлаган нарсани мусулмон биродари учун хоҳламагунича тўлиқ иймон келтирган ҳисобланмайди. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминнинг мўмин биродари билан яқин ришта ва алоқасини бинога ўхшатиб:

«Мўмин мўмин учун (ғиштлари бир-бирларини маҳкам ушлаб турадиган) бино кабидир», деганлар. Бу мусулмоннинг ҳаққига алоҳида танбеҳлашдир.

Абдулҳамид Зайриевнинг

«Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир,, давоми...

3075 17:36 / 03.10.2019
Бир киши Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг олдига келиб иймон ҳақида сўради. Абу Зарр розияллоҳу анҳу унга қуйидаги оятни ўқиди.Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб давоми...

3259 11:00 / 10.12.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотидан қайтяптилар. Отларининг тизгини Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг қўлида. Узоқдан бир аёл кўринди. Булар давоми...

2097 14:06 / 18.01.2023
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, отаонамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва давоми...

2451 11:00 / 06.05.2023