1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Мусталаҳул ҳадис илми

15:25 / 06.08.2025 958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мазкур ҳадис борасидаги улкан илмий ҳаракат самараси ўлароқ, «Мусталаҳул ҳадис» илми пайдо бўлди. Бу илм ривоят қилинган хабарнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқловчи илм бўлиб, у тўғри бўлса, қай даражада тўғри, нотўғри бўлса, қай даражада нотўғри эканини яхшилаб баён қилиш қоидаларини ўз ичига олган эди. Ушбу илм туфайли дунёдаги хабар ва ривоятларнинг тўғрилигини аниқлашнинг энг ишончли услуб ва йўллари ишлаб чиқилди. Бу улкан ҳақиқатни барча, ҳатто Ислом душманлари ҳам тан олганлар. Муҳаддисларнинг бу илмга асос солишлари бошқа илмлар ривожига ҳам сабаб бўлди. Тафсирчилар, тарихчилар, фақиҳлар, луғат ва адабиёт олимлари ҳам бу услубдан кенг фойдаланишга ўтдилар. Ўз соҳаларида қилинган ривоятларнинг тўғрилигини аниқлашда муҳаддислар услубидан фойдаландилар.

«Мусталаҳул ҳадис» илмида китоб ёзган уламолар ичида Абу Маҳмуд ар-Ромаҳрузий биринчилардан ҳисобланади. Сўнгра ал-Ҳоким Абу Абдуллоҳ ан-Найсобурий «Маърифату улумул-ҳадис» китобини битди. Хатиб Абу Бакр Бағдодий «Ал-Кифоя», Қози Иёз «Ал-Илмоъ», Ибн Салоҳ Димашқий «Муқаддимату Ибн Салоҳ», Ибн Касир Димашқий «Ихтисору улумул-ҳадис», Ибн Ҳажар «Нухбатул фикар» номли китоблар ёздилар. Кейинчалик бу соҳада таълиф этилган китоблар жуда кўпайиб кетди.

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола Ҳавозин жанги кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларида келар эканлар, .Анан Набиййу ла казиб,Ана ибн Абдилмутталиб,.Мен давоми...

2068 14:15 / 05.09.2023
Имом Абулҳасан Мовардий .Дунё ва дин одоби, китобида айтади .Илмнинг барчасини иҳота қилишга бирор йўл йўқ экан, унинг баъзисини билмаслик ор эмас, сенинг давоми...

2967 11:00 / 20.12.2021
Динимизда ниятнинг гўзаллиги сабабли одатлар ибодатга айланади.Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, амаллар давоми...

4468 15:01 / 20.04.2022
Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, халифа қилишни, улар учун Ўзи рози давоми...

4598 18:31 / 26.02.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021