1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Суннатга мувофиқ таомланиш

09:08 / 13.08.2025 768 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ طَعَامًا فَلَا يَأْكُلْ مِنْ أَعْلَى الصَّحْفَةِ، وَلَكِنْ يَأْكُلُ مِنْ أَسْفَلِهَا، فَإِنَّ الْبَرَكَةَ تَنْزِلُ مِنْ أَعْلَاهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: الْبَرَكَةُ تَنْزِلُ وَسَطَ الطَّعَامِ فَكُلُوا مِنْ حَافَتَيْهِ وَلَا تَأْكُلُوا مِنْ وَسَطِهِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирингиз таом еса, товоқнинг уст томонидан емасин. Балки паст томонидан есин. Чунки барака унинг уст томонидан нозил бўлур», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ва Термизийнинг лафзида:

«Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Бас, уни атрофидан енг. Ўртасидан еманг», дейилган.

Албатта, палов ёки шунга ўхшаш кўпчилик ўртасига лаганда қўйиладиган таомни ҳар ким ўз олдидан, бир чеккадан егани одобга ҳам, дидга ҳам ва умуман, динга ҳам мувофиқдир. Ўшандоқ таомнинг устидан, кўринган жойидан пала-партиш олавериш унинг баракасини қочириши турган гап.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 16-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903- рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича қиёмат қоим бўлмас,, давоми...

4611 17:00 / 08.08.2021
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир банданинг боласи ўлса, Аллоҳ давоми...

2067 11:33 / 07.07.2024
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Абу Бакр отига миниб, Сунҳдаги маконидан етиб келиб, тушди. Сўнг масжидга кирди. давоми...

2720 10:56 / 13.08.2024
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кеча жинлардан бири Ифрийт менга намозимни давоми...

3557 16:00 / 13.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021