1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ким айбловга дучор бўлса, фақат ўзини маломат қилсин | Ўн иккинчи ҳақ

16:25 / 20.08.2025 959 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон киши одамларнинг қалбларини ёмон гумон ва тилларини ғийбат қилишдан сақлаш учун ўзига гап тегадиган, айбситиладиган жойлардан узоқ юриши керак.

Зеро, туҳмат (айблов) келтирадиган жойларда бўлиш одамларнинг ёмон ўй-ҳаёлига ва гап-сўзларига сабаб бўлади. Эътикофда ўтирган кунларининг бирида Сафийя розияллоҳу анҳо онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилишга келдилар. Бироз (гаплашиб) ўтирганларидан кейин онамиз (вақт кеч бўлгани учун) кетмоқчи бўлдилар. Набий алайҳиссалом кузатиб қўйиш учун бирга ташқарига чиқдилар. Шу чоқда иккита мадиналик саҳоба ўтиб қолди. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргач, тез-тез юриб кета бошлашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шошманглар”, дедилар (ва Сафийя онамизнинг юзларини очиб): “(Қаранглар) Бу (менинг аёлим) Сафийя бинти Ҳуяй”, дедилар. (Саҳобалар лолу ҳайрон бўлиб қолишди) ва: “Аллоҳ сақласин, ё Расулуллоҳ! Сиз ҳақингизда қандай қилиб бадгумон бўлиш мумкин?”-дейишди. Бироқ у зот ҳар галгидек бу ҳолатда ҳам сабоқ бермоқчи бўлдилар ва: “Шайтон (бетиним) инсоннинг қон томирларида айланиб юради. Мен қалбларингизга ёмонлик (ёки бирор нарса)ни васваса солишидан чўчидим”, дедилар.

Бу борада Умар розияллоҳу анҳу ҳам: “Ким айбловга дучор бўлса, фақат ўзини маломат қилсин”, деганлар.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,.Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Аллоҳим Мен Сендан Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан давоми...

4330 14:00 / 23.09.2021
Яқинда бир сайтда жуда долзарб мавзуда ёзилган мақолага кўзим тушиб қолди. Ушбу мақолага .Либос танани яширишгами ёки кўзкўз қилишга, деб сарлавҳа қўйилган давоми...

5190 11:11 / 25.09.2020
Ихлоснинг ҳақиқати Аллоҳ таолодан бошқа барча нарсадан халос бўлмоқ ndash қутулмоқдир.Ихлос ndash амални, гапсўзни ва ибодатни уларга хиралик етказадиган риё, давоми...

4544 09:00 / 25.09.2021
Уламоларнинг бирларидан эшитган эдим. У киши солиҳлардан бирининг ҳикоясини шундай келтириб берадилар. Ўша солиҳ зот мана бундай дуо қилган эдилар .Аллоҳим, Сен давоми...

2342 11:00 / 26.06.2022