1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Ғийбат ҳақида

09:06 / 21.08.2025 1989 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сен бир кишини ғийбат қиласан, қайсидир маънода у ҳақда суҳбатдошлар ичида салбий тушунча уйғотасан ва буни арзимас санайсан. Ҳолбуки, ғийбат улкан гуноҳлардан ва жирканч одатлардандир. Олийжаноб кишилар ғийбатдан узоқ бўладилар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда келишича, Волидамиз аёлларга хос бўлган кучли рашк туйғусига енгилиб София розияллоҳу анҳони ғийбат қилиб қўйдилар. У кишининг бўйлари пастлигига ишора қилиб, «унинг бундай, бундайлигининг ўзи етади (Сизга нолойиқ бўлиш учун)» деган маънода бир сўз айтдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен шундай сўз айтдингки, агар у денгизга аралаштирилса, уни булғаб юборган бўларди», дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо сўзларини давом эттириб, айтадилар: «Бир куни у зотга (Пайғамбаримизга) бир инсоннинг хатти-ҳаракатларини (масхаралаш ва таҳқир услубида) кўрсатиб бердим». Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар менга дунёдан фалон-фалон нарсаларни (яъни, жуда катта молу дунё ) беришса ҳам бирор кишининг қилиқларини айнан кўрсатиб беришни истамаган бўлардим», дедилар.

Биз кўпинча, ўзимиз қолиб, ўзгаларнинг айбу камчиликларини қидириб, гапириб юрамиз. Гўёки фариштамиз. Малаксиймомиз. Ҳолбуки, ўша инсондан ёмон жиҳатларимиз кўпроқ.

Ундан ҳам ёмони, бир одамни ғийбат қиласиз, унинг бундан заррача ҳам хабари бўлмайди ва сизга доим яхши муносабатда, яхши муомалада, ҳурмат ва эҳтиромда давом этади. Ўзини билган одам учун бундан ёмонроқ жазо бўлмаса керак. Бу ҳам бўлса, ғийбат қилганингиз ўша одам сиздан афзаллигини кўрсатади. Аллоҳ офият берсин.

Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу расмда кекса киши қўйларини ғилдиракли қўра билан олиб кетяпти.Қўйлар учун тўсиқ ясалиб, остига ғилдирак ўрнатилган.Буни кўрган баъзилар отахоннинг ақли давоми...

5522 09:00 / 06.12.2021
Зинога олиб борувчи йўллардан рашк қилмасликдир. Яқин одами номаҳрамлар билан шариат белгилаб берган чегараларни бузиб муомала қилганида уни бундан давоми...

4468 11:00 / 29.07.2020
ndash Сиёсатчи бўлгани ҳолда вафодорлик ҳақида гапирмоқда.ndash Йўлбошчи бўлгани ҳолда ватанпарварлик ҳақида гапирмоқда.ndash Иймоний бўлгани ҳолда инсонпарварлик давоми...

2697 09:00 / 10.06.2021
Зино ниҳоятда оғир гуноҳдир. Барча самовий шариатлар бу гуноҳнинг ёмонлиги ва оғирлигига иттифоқ қилган. Яҳудий, Насроний ва Ислом шариатининг таълимоти бу давоми...

3020 09:03 / 21.11.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151255 14:35 / 11.08.2021