1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий меросига муносиб мажмуа

18:00 / 25.08.2025 1162 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу анъанага мувофиқ, аввало, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Буюк муҳаддис бобомизга бутун ислом оламида эҳтиром баланд, унинг мақбарасини кўриш истагидаги инсонлар кўп. Шу боис зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида бу ерда улкан мажмуа барпо этилмоқда.

Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган. 

Айни пайтда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Пештоқлар ва айвон деворларига “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар битилмоқда.

Президентимиз бу мажмуа фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши кераклигини таъкидлади. Имом Бухорийнинг буюк изланишлари, билими ва камолоти бу ерга келувчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши қайд этилди.

Шу мақсадда янги мажмуада инновацион музей ҳам ташкил этилмоқда. У ислом оламида муҳаддислар султони дея эътироф этилган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади. Шунингдек, музейда Қуръони каримда исмлари зикр қилинган 25 та пайғамбар тарихи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, Макка ва Мадинадаги ҳаёти, ҳадисларнинг жамланиши ва ёзилиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади.

Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш бинолари ҳам қурилиш ишлари якуний босқичга кирган.

Давлатимиз раҳбари қурилишни сифатли бажариш, одамларга қулайликларни кенгайтириш, мажмуа атрофида яшил майдонларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоғ сатҳидан пастда, сел сувидан баландликда бўлгани учун Хайф масжиди деб номланган. Ушбу масжид Мино тоғининг жанубий ёнбағрида, кичик жамрага яқин жойда давоми...

832 11:47 / 22.10.2025
Инсон ҳаётида Қуръон билан ўтган лаҳзалар, унинг тиловати билан олинган нафаслар нақадар ҳам ёқимли.Шайх Муҳаммад Амин Сирож раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Мисрга давоми...

1718 08:00 / 27.02.2021
Бугун, 2019 йилнинг 28 март куни Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида .Ислом ndash тинчлик ва бағрикенглик дини, мавзусидаги Халқаро конференциянинг очилиши давоми...

2592 15:00 / 28.03.2019
Рабиъул аввал ойи ҳар бир мусулмон инсон учун ўзгача аҳамият касб этиши табиий. Зотан, бу ойда ҳабибимиз, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар Муҳаммад давоми...

2605 20:14 / 21.11.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021