1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Сулаймон ибн Абдулмалик

14:05 / 07.09.2025 1063 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(халифалик даври: ҳижрий 96-99; милодий 714–717)

Тўлиқ исми: Сулаймон ибн Абдулмалик ибн Марвон. У халифа бўлишидан олдин Рамлага волий эди. Халифаликни отасининг аҳдномасига биноан олди. Унинг отаси ўғиллари Валид ҳамда Сулаймонларнинг кетма-кет халифа бўлишини васият қилган эди. Шунинг учун Валиднинг вафотидан кейин Сулаймон халифа бўлди.

Сулаймон ибн Абдулмалик халифа бўлганидан кейин намозни ўз вақтида адо этиш тўғрисида амр чиқарди. Унгача одамлар кимдир аввалроқ, кимдир кейинроқ намоз ўқишга одатланиб қолган эди. Унинг ҳукмдорлигининг дастлабки даври ўз шахси учун одамлардан интиқом олиш билан ўтди. Унинг мақсади Валиддан кейин Сулаймон ибн Абдулмалик эмас, Валиднинг ўғли халифа бўлишига маслаҳат қилган таниқли одамлардан ўч олиш эди. Уларнинг ичида Муҳаммад ибн Қосим Сақафий, Қутайба ибн Муслим, шу билан бирга, Ҳажжож ибн Юсуфнинг қариндошлари ҳам бор эди. Сулаймон ибн Абдулмалик уларга қарши қаттиқ жазо чораларини кўрди. Мусо ибн Нусайрни ҳам жазолади.

Сулаймон ибн Абдулмалик ҳижрий 97 (милодий 715) йилда ҳажга бориб, у ерда ўзидан кейин амакисининг ўғли Умар ибн Абдулазизнинг халифа бўлишига аҳднома олди. Бу Сулаймон ибн Абдулмалик қилган энг хайрли ишлардан бири эди.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
халифалик даври ҳижрий 105125 милодий 723742 Ҳишом ибн Абдулмалик ибн Марвон ўзининг акаси Язиднинг амрига биноан халифа бўлди. У ўғилларини Румдаги жиҳодга раҳбар давоми...

1183 09:38 / 08.10.2025
Фиръавнлар тамаддуниМиср Африка қитъасининг энг серҳосил минтақаларидан бири эди. Шунинг учун унинг аҳолиси жуда ҳам кўп бўлиб, унда фиръавнлар давлатига асос давоми...

4159 17:10 / 10.05.2019
ҳижрий 1 йилРамазон ойида ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу бошчиликларида ўттиз нафар муҳожирдан иборат саҳобалар тарафидан байроқ кўтарилган, улар Қурайш давоми...

3445 16:07 / 23.08.2020
Капрал Ҳасан Туркиянинг Игдир вилоятидаги Усмонлилар армиясининг салмоқли пулемётлар жамоаси таркибида бўлган. У вафот этгунига қадар Қуддусни 65 йил қўриқлаган давоми...

2704 09:07 / 16.11.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021