1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Саҳронинг дағал табиати

11:28 / 17.09.2025 1027 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳадис дарсини бошлашдан аввал таҳорат қилар, гўзал либосларини кияр, соқолларини тарар, баданига хушбўйлик суртар, мисвок қилар ва виқор ва ҳайбат билан курсига ўтирардилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан одоб ва тавқир, таъзим ва эҳтиром қандай бўлишини ўрганишга жуда муҳтожмиз.

У кишига нисбатан энг гўзал сўзларни ишлатиш, муборак сўзларини ривоят қилаётганда қандай ворид бўлган бўлса, шундайлигича етказиш лозим.

У зотга нисбатан тирикликларида қандай эҳтиром намуналари кўрсатилган бўлса, вафотларидан сўнг ҳам шундай эҳтиром қилиш матлубдир.

Асҳоблар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида камоли одоб билан ўтирар, У киши сўзлаганларида бамисоли бошларига қуш қўнгану уни ҳуркитиб юборишни истамаган кимсадек қимир этмасдилар. Асло У зотни исмлари билан чақирмасдилар. Балки, улуғ мақомлари билан «Эй Аллоҳнинг Расули!» ёки «Ота-онам Сизга фидо бўлсин!» каби камоли эҳтиром ва таъзимни англатувчи сўзлар билан мурожаат қилганлар.

Фақат, баъзан исломдан йироқ бўлган, илтифот, одоб ва эҳтиром нималигини билмайдиган бадавий араблар биринчи марта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳрига келиб қолгандагина «Эй Муҳаммад!» каби сўзлар билан чақирганлар холос. Аммо, бундай бетакаллуф муомала қасддан бўлмагани ва мазкур шахслар саҳронинг дағал табиатли, тўпори арабларидан бўлгани учун ҳам уларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарса демаганлар. Йўқса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳамнафас бўлиб юрган бирор улуғ саҳобийнинг нубувватдан сўнг «Эй Муҳаммад» деб чақириб юрганини биласизми?! Эшитганмисиз ҳеч?!..

Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. . Абу Убайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга Дажжолни сифатлаб бердилар. Сўнгра .Эҳтимол, келажакда давоми...

2233 10:53 / 23.12.2024
Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳ дер эдилар .Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаларини ҳар бир мусулмон билади, қандай қилиб қудуққа ташландилар, қул қилиндилар, давоми...

1549 16:08 / 12.12.2025
Азиз ўқувчилар, ушбу мақоланинг биринчи қисмини .Уйинг остонасини ўзгартир, сарлавҳа номи билан веб саҳифамизда эълон қилган эдик. Энди мақоланинг кейинги давоми...

2416 13:56 / 03.11.2025
. , . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамларнинг устига келиб, давоми...

2259 15:19 / 10.10.2024