1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мусулмонларнинг жанозаларида ҳозир бўлиш | Йигирма учинчи ҳақ

15:30 / 21.09.2025 1083 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг жанозаларида ҳозир бўлиб, маййитни охирги манзилгача кузатиб қўйиш ҳам бандалик бурчимиздир.
Бундан мақсад киши учун диндош биродарининг охирги ҳаққини адо этиш ва “Бу ҳолат эртага менинг ҳам бошимда бор”, дея ибрат олишдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жанозани кузатиб боринглар, у сизларга охиратни эслатади”, деганлар.

Бошқа бир ҳадисда эса шундай дейилади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қабрини зиёрат қилдилар. Ўзлари ҳам йиғладилар, атрофдагиларни ҳам йиғлатдилар. Ниҳоят: “Раббимдан у зот (онам) учун истиғфор айтишга рухсат сўрадим. Менга (илоҳий ҳикматга биноан) рухсат берилмади. Қабрларини зиёрат қилиш учун рухсат сўрадим, рухсат берилди. Қабрларни зиёрат қилиб туринглар. У сизларга ўлимни эслатади”, дедилар”.

Маййитни олиб боориш одоби: сокин ҳолда тобут ортидан юриб, вафот этган биродарининг ҳолати ҳақида фикрлаш ва ҳар лаҳза ўз бошига ҳам келиши мумкин бўлган ўлимни унутмасликдир. Серташвиш ҳаёт оқимида оқиб борар эканмиз “ўлим” деб аталмиш аччиқ ҳақиқатни кўп ҳолларда унутиб қўямиз. Жаноза ва дафн маросимларида фаол қатнашиш бизга ана шу унутилган ҳақиқатни ёдга солиб туради. Бундан ғафлатда қолмайлик.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 16-январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қоддасаллоҳу сирроҳ Тҳана Бҳаван қишлоғидан бироз наридаги бир қишлоққа таклиф сабабли кетаётган эдилар. Муҳтарама аёллари давоми...

88 10:16 / 18 февраль
Атиги бир йилда шунча фарқ Кундалик равотиб суннат намозларини ўқиган ва уларни ўқимаган кишининг фарқи 4320 ракат биландир Ҳар куни витр намозини ўқиган ва давоми...

2180 19:00 / 07.08.2021
.У Зотни далил қилган билан У Зотга далил қилганнинг орасида фарқ қанчалар катта У Зотни далил қилувчи ҳақни унинг аҳлидан танигандир ва ишнинг асли мавжудлигини давоми...

1553 16:03 / 23.05.2025
Суқротнинг қулоғига шаҳардаги энг машҳур фолбин уни оламдаги энг ақлли инсон дегани ҳақидаги хабар етиб келибди. Бу гапдан Суқрот хижолат бўлди. Ўзини бу давоми...

1910 09:00 / 14.07.2023