1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

У туфайли Аллоҳ юздаги нурни кетказади

15:06 / 30.09.2025 1840 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илоҳий азобга сабаб бўлади.

Қайси қавм ёки жамиятда зино, бузуқлик кенг тарқалса, у ерларни Аллоҳнинг азоби қамраб олади.

Ҳазрат Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:

إِذَا ظَهَرَ الزِّنَا وَالرِّبَا فِي قَرِيةٍ، فَقَدْ أَحَلُّوا بِأَنْفُسِهِمْ عَذَابَ اللَّهِ

«Қачон бирор қишлоқда зино ва судхўрлик тарқалса, улар ўзларига Аллоҳнинг азобини аниқ ҳалол қилиб оладилар» («Мустадрак Ҳоким»).

Ҳазрати Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят килинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

لَا تَزَالُ أُمَّتِي بِخَيْرٍ مَا لَمْ يَفْشُ فِيهِمْ وَلَدُ الزِّنَا فَإِذَا فَشَا فِيهِمْ وَلَدُ الزِّنَا؛ فَأَوْشِكَ أَنْ يَعُمَّهُمُ اللهُ بِعَذَابٍ.

«Менинг умматим то уларда валади зино кўпаймагунича яхшиликда бардавом бўладилар. Қачон уларда валади зинолар кўпайса, Аллоҳнинг азоби уларни қамраб олади».

(«Муснади Аҳмад»).

Маълум бўляптики, қайси жамиятда зино тарқалса, валади зино кўпайса, у жамият Аллоҳнинг азобига дучор бўлади. Аллоҳнинг азоби турли шаклларда зоҳир бўлади. Тўфон ва сел бўлсин, зилзила бўлсин, ризқдан маҳрумлик бўлсин, бу барчаси айни шу азобнинг кўринишларидир.

Зино юздаги нурни йўқотади.

Зинонинг зарари шуки, у туфайли Аллоҳ таоло юздаги нурни кетказиб қўяди. Аслида, ҳар бир гуноҳдан юзда қоралик бўлади. Лекин хоссатан зино ва бузуқликнинг таъсири кўпроқдир. Бу маъно ҳадисларда келган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:

إِيَّاكُمْ وَالزِّنَا فَإِنَّ فِيهِ أَرْبَعُ خِصَالٍ : يُذْهِبُ الْبَهَاءَ عَنِ الْوَجْهِ، وَيَقْطَعُ الرِّزْقَ، وَيُسْخِطُ الرَّحْمَانَ، وَيُسَبِّبُ الْخُلُودَ فِي النَّارِ

«Зинодан сақланинглар. Чунки, унда тўрт ёмонлик бор:

1. Юздаги нурни кетказади.

2. Ризқни кесади.

3. Раҳмоннинг ғазабини келтиради.

4. Жаҳаннамда абадий азобга сабаб бўлади» («Ал-муъжамул авсат»).

Ҳадиси шарифдан маълум бўляптики, зинокорнинг юзида нур қолмайди. Беҳаё юз балки чиройли бўлиши мумкин, лекин нурли, истарали бўлмайди.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаҳватни назорат қилиш ва зинодан сақланишнинг яхши чораси шуки, банда асло бир ўзи қолмасин. Шайтон ҳар қандай инсонни ёлғиз тополмай қийналади. Ёлғиз кўрса, давоми...

2428 14:22 / 23 январь
ХулосаЗикр қилинган ва ушбу мавзуга оид ҳаётда учрайдиган бошқа ҳолатларга теран назар солсак фаҳшга, зинога сабаб бўлаётган бир қанча нарсаларни кўришимиз давоми...

4038 15:00 / 04.01.2021
Бузуқликнинг зарари қаҳатчилик ва очарчилик шаклида зоҳир бўлади. Ёмғир ёғмаслиги, сувнинг озайиши, экинга зарар етиши, қимматчилик, ҳосилнинг кам бўлиши mdash бу давоми...

2156 10:39 / 23.04.2025
Аллоҳ таоло айтади.Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси ndash ўлдирилиш ё дорга осилиш давоми...

2889 15:10 / 27.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151255 14:35 / 11.08.2021