1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги хабари!

21:51 / 16.10.2025 947 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Nusuk” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилиши ҳақида баёнот эълон қилди.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафари билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларга ҳар бир зиёратчини синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳаж сафарига бориш лаёқатига мос келмайдиган касаллик бор-йўқлигини аниқлаш мажбуриятини юклади. Бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳаж-2026 ҳожилари диққатига:
Тиббий кўриклардан ўтмасдан ва тегишли гувоҳнома олмасдан ҳаж визасини расмийлаштириш имкони йўқ.
Баёнотда, қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмаслигини маълум қилди:

Диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;

Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;

Даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;

Жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;

Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;

Қарилик деменцияси касалликлари;

Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;

Фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);

Кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалардан ўтаётган фаол онкологик касалликлар;
Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда, Ҳаж вазирлиги томонидан чора кўрилиши билдирилган.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши зиёратчиларни ушбу талабларга тўлиқ амал қилишга чақиради, ҳамда ушбу талаблар ҳаж иштирокчиларининг ҳаётини ва саломатлигини сақлашга қаратилганини маълум қилади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси аъзолари Россия Федерациясига ташрифи доирасида Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда давоми...

1873 12:45 / 31.05.2022
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан жаҳон фондларида мавжуд бўлган Қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланган Имом Бухорийнинг давоми...

1157 17:35 / 14.03.2025
Бугун Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имомхатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний давоми...

2035 10:34 / 28.08.2021
Демиркент туманидаги .Куба, масжидининг муаззини Илёс Озкан, ўрта мактабда юқтирган .Бехчет, касаллиги сабаб 20 ёшида кўзи кўрмай қолди. Кўриш қобилияти давоми...

2301 16:00 / 13.01.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021