1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар

05:43 / 19.10.2025 1436 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَأَنْ أَقُولَ سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ ِللهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» демоғим мен учун устидан қуёш чиқадиган барча нарсадан маҳбубдир», дедилар».

Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Устидан қуёш чиқадиган барча нарса» деганларида дунёдаги ҳамма нарсани назарда тутганлар.

Демак, зикр нияти ила «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейиш уларни айтувчи киши учун дунёдаги барча нарсаларга эга бўлишдан кўра яхшироқ экан.

Бу баракотли сўзларни ёдлаб олиб, зикр қилиб юришга одатланишимиз керак.

Демак, зокир ушбу ривоятда келган зикрларни айтиш билан бутун дунёдаги молу мулкнинг савобидан кўпроқ савобга эришар экан. Бу ердаги «маҳбуб»лик дунёнинг ўзига бўлган муҳаббат эмас. Балки ўша дунёни сарфлаганда ҳосил бўладиган савобдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон дунёнинг ўзига муҳаббат қўймаганлар. У зот дунёни сарфлаш орқали келадиган савобга муҳаббат қўйганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин .Лаа давоми...

2027 03:56 / 12.04.2025
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар .Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва давоми...

3578 18:37 / 09.03.2022
Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса, .Лаа уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика, деб айтиши билан давоми...

3656 15:49 / 13.09.2023
Ҳар биримиз гуноҳларимизнинг ўчирилиши учун ҳар қандай оғир ишни қилишга ҳам тайёрмиз. Аммо бунинг жуда осон йўли бор экан. Ўша йўлни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

1116 04:46 / 18.09.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021