1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди

10:22 / 23.10.2025 1527 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон фуқаролари эндиликда ҳаж ва умра сафарларига онлайн тарзда навбатга ёзилиш имконига эга бўлди.

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, талабгор 2 хил усулда, яъни Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz ва www.haj-umra.gov.uz сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.

Мазкур портал фуқароларга уйдан чиқмасдан туриб ҳужжатларни расмийлаштириш, зарур ташкилотларга мурожаат қилиш каби бюрократик жараёнларсиз рўйхатдан ўтиш имконини беради. Лойиҳа ҳаж ва умра сафарларини ташкил этишда қулайлик, шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, Ҳаж – 2026 мавсуми учун янги тартиб жорий этилди.

Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги «Ҳаж – 2026» мавсуми учун янги тартибни жорий этди.

Унга кўра, 2026 йилги Ҳаж сафарига борувчи ҳар бир зиёратчига «Нусук» платформаси орқали олинган тиббий соғломлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилган тақдирда ҳаж визаси расмийлаштирилади. Мазкур тартиб ҳаж зиёратчиларининг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган.

 

Мавзуга оид мақолалар
Мумтоз адабиётимизни тараннум этишда беқиёс ҳисса қўшган, Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, давоми...

2007 22:28 / 04.09.2023
АлАзҳар университети делегацияси .52 Қоҳира халқаро китоб кўргазмаси,га ташриф буюрган меҳмонларга Қуръони Карим тақдим этди.АлАзҳар ректори Муҳаммад давоми...

1849 08:58 / 06.07.2021
Кеча 2019 йил 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган учрашувлар, халқаро анжуманлар ва давоми...

1950 09:10 / 20.05.2019
Бундан кўзланган асосий мақсад, Африкада кўпчиликни ташкил этувчи мусулмон аҳолисига, нисбатан камбағал деб топилган давлатларга Қуръони каримни тарқатиш давоми...

2490 07:30 / 13.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021