1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Мушрикка силаи раҳм қилиш керакми?

14:15 / 31.10.2025 992 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қариндошлар ичида бўлиши мумкин бўлган тоифалардан бири – мушрик тоифаси ҳақида сўз юритамиз. Мушрик қариндошга силаи раҳм қилиш керакми? Ёки мушриклиги учун ундан қариндошлик алоқалари узиладими?

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَرْوَانَ قَالَ: سَأَلْتُ مُجَاهِدًا قُلْتُ: رَجُلٌ مِنَ الْمُشْرِكِينَ بَيْنِي وَبَيْنَهُ قَرَابَةٌ، وَلِيَ عَلَيْهِ مَالٌ، أَدَعُهُ لَهُ؟ قَالَ: نَعَم، وَصِلْهُ.

Абдуллоҳ ибн Марвондан ривоят қилинади:

«Мужоҳиддан: «Мушриклардан бири билан менинг қариндошлигим бор. Зиммасида молим бор. Уни кечиб юборсам бўладими?» деб сўрадим.

«Ҳа. Унга силаи раҳм ҳам қил», деди».

Мужоҳид катта тобеъинлардан ва энг улкан уламолардан бўлган. Мужоҳид розияллоҳу анҳу жуда кўп илмларда: тафсирда, ҳадисда, фиқҳда машҳур олим тобеъинлардан бўлган.

Ровий у кишидан: «Бир мушрик одам бор. Мен у билан қариндошман. У мендан қарздор ва зиммасида менга берадиган мол бор. Ўша молни олмай қўйсам бўлаверадими?» деб сўрабди. Бу саволнинг жавобига Мужоҳид розияллоҳу анҳу: «Ҳа, олмасанг, яхши бўлади. Яна унга силаи раҳм ҳам қилиб тур», дебди.

Мушрик диний ақийда маъносида мусулмоннинг зидди, душмани. Аммо орада қариндошлик бор. Қариндошлик ҳурматидан унга берган қарзини кечиб юборса, яхшилик қилган бўлади. Бунга қўшимча равишда силаи раҳм қилиб туриш ҳам керак экан.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 2-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп қилинган.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Онам менинг ўқишим учун узукларини сотдилар. Синглимни турмушга бериш учун билагузукларини сотдилар. Укамни даволатиш учун чиройли маржонларини сотдилар. Шу давоми...

3394 17:00 / 31.07.2022
. Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади .Умар ибн Хаттоб айтди .Насабингизни ўрганинг. Сўнгра қариндошларингизга силаи раҳм қилинг. Аллоҳга давоми...

1179 13:28 / 19.10.2025
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолонинг наздида дўстларнинг энг яхшиси дўстларига энг кўп яхшилик давоми...

2081 15:30 / 12.10.2019
Билиббилмай қилган амали туфайли отаонасига оқ бўлиб қолган одам ўзидан бу гуноҳни кетказиши мумкин экан. Бу иш отаонанинг кечиримига сазовор бўлиш ила ҳосил давоми...

2189 15:12 / 10.01.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021