1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж вазири билан янги тартиб ва қулайликлар муҳокама қилинди

19:01 / 09.11.2025 1088 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида “Ҳаж – 2026” мавсумини намунали ташкил этиш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, атташе Шуҳрат Амоний ҳамда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Саудия элчиси Юсуф ал-Утайбий келгуси ҳаж мавсумини юқори даражада ташкил этишни муҳокама қилишди. 

Учрашув аввалида муҳтарам Президентимиз ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар салмоқли натижа бераётгани, делегациялар алмашинуви кўпайгани ва ҳожиларга энг юқори даражадаги хизматлар кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди.
Музокаралар чоғида янги мавсумда ҳожилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган янги тартиб-қоидалар тўғрисида фикр-мулоҳаза алмашилди. Жумладан, тиббий талабларга қатъий риоя этиш, ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш, шартнома бандларини бажариш ва ҳаж мавсумида низом талабларига амал қилишга урғу қаратилди.

Ҳаж вазири давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий-тадқиқот, бунёдкорлик ишлари, ҳаж ва умра йўналишидаги янгиланишлар ва зиёратчиларимиз тартиб-интизомини юқори баҳолади. Шунингдек, у Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси ва Самарқандаги Имом Бухорий мажмуасининг тантанали очилиш маросимларида иштирок этиш ниятини билдирди.  

Учрашувда зиёрат туризмини ривожлантириш, ўлкамизнинг қадимий шаҳарларига саёҳатлар уюштириш, илм-фан, илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорлик қилиш кабиларга ҳам тўхталинди.

Мулоқот якунида томонлар қатор масалалар бўйича келишувга эришиш баробарида ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони ҳукумати тарихда илк маротаба аёлларга мусулмон зиёратгоҳларини бошқаришга рухсат берди. Икки муқаддас жойнинг бош раиси Абдулраҳмон Судайс давоми...

2503 11:10 / 11.08.2021
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг божалари, муҳтарам Одилжон ҳожи Абдураҳимжон ўғлининг вафотлари муносабати билан барча оила давоми...

2032 08:52 / 20.12.2023
Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барчангизни муборакбод этади Аллоҳ таоло давоми...

1898 17:02 / 08.12.2024
2020 йили Бухоронинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан бухоролик зиёлилар тарихи ҳақида янги китоб чоп қилинди.Аллоҳ таолога беадад давоми...

2524 22:11 / 27.07.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021