1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ютиш ва ютилиш доимо назоратда

13:49 / 19.11.2025 1033 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Денгиз медузасидан сиёҳ балиққача, сазандан китгача, амёбадан сув тошбақаларигача барча жонзотларнинг ҳар бири алоҳида ўзига хос гўзал яратилиши, турли ҳимоя воситалари, ғаройиб мудофаа усуллари ҳамда турфа ҳаёт дастурлари билан Яратувчисининг буюк қудрати ва ҳикматига далолат қилади. Аслида уларнинг барчаси умумий шаклда ҳам Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини қуёшдек равшан тарзда кўрсатиб беради.

Денгизлар оламидаги кўз қамаштирувчи кўркамлик ва интизом чексиз қудрат ва илм, сўнмас ҳикмат Эгасига далолат қилишини ақл ва қалб кўзи билан кўргандан кейин, ҳикматини билмай туриб, катта балиқнинг кичик балиқни ютишини «яшаш учун «кураш», дея ҳаёт фалсафаси сифатида қабул қилиш нотўғри, албатта.

Денгизда кичик балиқлар ҳам худди катта балиқлар каби яшаши, ҳаётини давом эттираётгани шуни кўрсатадики, ютиш ва ютилиш беҳуда эмас, балки барчаси илоҳий назорат остида амалга оширилади. Балиқларнинг бир вақтда миллионлаб уруғ ташлашини ҳаётда наслини сақлаб қолиш учун кураш деб баҳолаб бўлмайди. Бу сон-саноқсиз уруғланиш наслнинг давомини таъминлаш билан бир қаторда, бошқа жонзотларга озуқа жиҳатидан ёрдам сифатида ўша балиқнинг тақдирига ёзиб қўйилган, дейиш тўғри бўлади. Миллионлаб уруғ ташлаган балиқ бу уруғларнинг ижодкори эмаслиги ва фақат яратилиш қонунига мувофиқ тарзда ҳаракат қилаётгани, денгизлардаги ўзаро озиқланиш тизими дастури ҳам ўз-ўзидан ёки тасодифан эмаслиги шуни кўрсатади.

Агар балиқлар миллионлаб балиқларни ҳеч ўлмайдиган қилиб дунёга келтирганида ва улар бошқа балиқлар томонидан ейилмаганида, денгизлар қисқа вақт ичида тошиб, қуруқликларни сув босиши ёки денгизлар балиқ билан тўлганидан сасиб кетишини хаёлан ҳисобга олсак, уларнинг ўзаро озиқланиши «кураш» натижаси эмас, балки мукаммал бир дастурнинг ўлчовли тақсимоти эканини осонгина тушуниб етамиз.

Йилда бир ёки икки марта курк (товуқнинг тухум қилишдан тўхтаб, жўжа очишга тайёр ҳолати) бўладиган ва бунинг учун ўртача ўттиз дона тухумга муҳтож бўладиган товуқнинг деярли бутун йил давомида тухум қўйишини қандай изоҳлайсиз?..

Атрофимизни тўлдириб, ўраб турган ва ҳаётнинг ўзаро кўмаклашув эканини кўрсатувчи шунча далиллардан кўз юмиб, мингдан бир нисбатдаги курашга, ютиш ва ютилишга қараб, ҳаётни яшаш зоҳирий учун курашдан иборат дейиш мумкинми?

«Ҳидоят далиллари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 30 декабр03-07/8108-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисрлик олим, профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад Қуръондаги Юсуф сурасидан таъсирланиб, биринчи марта катаракта кўз гавҳарининг хира тортиши касаллигига тер давоми...

14523 16:30 / 13.12.2018
Илмий тадқиқотлар хушбўй ҳидларнинг афзалликларини ва уларнинг маълумотни сақлайдиган мия ҳужайраларини фаоллаштиришдаги ролини тасдиқлайди Германиялик давоми...

3259 13:08 / 28.09.2024
Инсон танасидаги энг улкан илоҳий мўъжизалардан бири, бу ДНК дезоксирибонуклеин кислота ҳамда бетакрор бармоқ изларидир. Ер юзида яшайдиган жамики инсонларда давоми...

2854 18:00 / 08.06.2021
Ислом соғликнинг Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неъмат эканини, унинг учун банда шукр килиши лозимлигини таъкидлаш билангина кифояланиб қолмайди. давоми...

4180 15:02 / 29.06.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021