1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Никоҳланиш, назарни тийиш, сабр қилиш

15:16 / 25.11.2025 1300 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ўзингизга хуш ёққан аёллардан никоҳлаб олингиз» (Нисо сураси, 3-оят).

Никоҳ орқали эркак ва аёл ўзаро жуфтлашиб, шаҳватнинг муолажасини қиладилар. Шаҳват уйғонганда инсон табиатида ажиб жумбуш ва изтироб пайдо бўлади. Бу пайтда қалб на ибодат билан машғул бўлади, на бирор бошқа ишга хотиржам кириша олади. Қалб билан ақлни шундай сархушлик қамраб оладики, ўша сархушликни кетказмасликнинг бошқа чораси қолмайди. Бу ҳолат эр-хотиннинг жуфтлашганидан кейингина бартараф бўлади, табиатга осудалик инади, танглик, тажанглик кетади. Уларнинг ўрнига ҳузур-ҳаловат келади. Айни шу сабабли ҳам эркак ва аёл бир-бири учун илоҳий туҳфа дея лутф этилгандир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Унинг оят-аломатларидан бири ором олишингиз учун ўзингиздан жуфтлар Яратганидир» (Рум сураси, 21-оят).

Бу муборак оятдан собит бўлдики, эркак ва аёл бир-бири учун илоҳий қудратнинг белгиларидир. Улар бир-бирига хотиржамлик ва ором бахш этади.

Шунингдек, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳни диннинг ярми деб айтганлар ва биз умматларини никоҳ қилишга буюрганлар.

Бир ривоятда шундай дейилади:

«Банда уйланса, шубҳасиз, динининг ярмини мукаммал қилибди» («Мишкоти шариф»).

Бундан маълум бўладики, зинодан сақланиш ҳамда иффатли ва покиза ҳаёт кечириш учун энг яхши чора никоҳдир. Никоҳ билан банданинг жинсий хоҳиши қонади, зинодек оғир гуноҳдан сақланиш осон бўлади.

Назарни тийиш

Аллоҳ таоло шундай амр қилади:

«Мўминларга айтингки, улар назарларини пастга қаратсинлар ва фаржларини сақласинлар» (Нур сураси, 30-оят).

Бадназарлик сабабидан инсон ичида шаҳват чўғи аланга олади. Худди тугмачани босиш ила машина қўзғалгани каби, номаҳрам аёлга назар солиш орқали инсон жисмида шаҳват аъзолари жумбушга келади. Покиза ҳаёт кечиришни истайдиган одамлар бадназарликдан сақланишлари лозим. Назар тоза бўлмаса, шаҳват олови аланга олишидан ҳеч ким тўхтата олмайди. Ҳаттоки, бир кунмас бир кун бадназарликка одатланган одамлар зинога мубтало бўлишади. Шунинг учун Қуръони Каримда назарни пастга қаратиш билан бирга, фаржни муҳофаза қилиш ҳам амр қилингандир. Маълум бўладики, бу иккиси бир-бири ила чамбарчас боғлиқдир. Кимнинг назари жиловда бўлса, унинг фаржи ҳам муҳофазаланган бўлади.

Демак, зинокорлик ва бузуқликдан сақланишнинг энг яхши чораси назарни тийиш экан. Ана шунда, иншааллоҳ, зинодан сақланиш осон бўлади.

Сабр ила намозда бардавом бўлиш

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Сабр ва намоз билан ёрдам сўранглар» (Бақара сураси, 45-оят).

Инсон шаҳватни сабр билан жиловлаши лозим. Қачонки, тўфон кўтарилаётганини кўрсангиз, у ҳолда сабр қилиб намоз ўқинг. Аллоҳдан мадад сўранг. Аллоҳ қалбга хотиржамлик солиб қўяди ва беҳисоб гўзал натижалар юзага келтиради.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Албатта, намоз фаҳш ва мункар (ёмон ишлар)дан қайтаради» (Анкабут сураси, 45-оят).

Сабр ила намозга эътиборли бўлиш банданинг ёмонликдан сақланишига ёрдам беради. Шунга кўра, ким зино каби қабиҳ гуноҳдан сақланишни хоҳласа, намозга эътиборли бўлсин. Фарзларни адо қилгандан кейин нафлларни ҳам кўпайтирсин. Иншааллоҳ, шаҳват назоратда бўлади.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордим. Пайғамбаримиз дедилар .Қиёмат олдидан олти нарсани давоми...

5372 10:06 / 09.06.2022
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Бу тақсимотлар меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинаган васият ва қарзлар адо қилинганидан кейин бўлур. Яъни, васият давоми...

3463 15:00 / 05.03.2019
Аллоҳ таоло айтади.Аҳдга вафо қилинглар Зеро, аҳдпаймон Қиёмат куни масъул бўлинадиган ишдир, АлИсро сураси, 34.Зажжож айтадилар .Аллоҳ буюрган ва қайтарган барча давоми...

7505 16:00 / 10.12.2018
Риё mdash иш ва ҳаракатларни кўрсатмоқ, бир яхшиликни ёки амални Аллоҳнинг розилиги учун эмас балки, инсонларнинг мақтови учун қилишдир. Бу ҳаракатларни амалга давоми...

8255 19:00 / 01.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021