1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Фикр, тадаббур ва шукр

15:56 / 26.11.2025 882 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг неъматларига қаранг ва ўйлаб кўринг. Сиз қанчалар неъмат ичидасиз! Ҳар тарафингиздан неъматлар қамраб олган. Тананинг саломатлиги, ватаннинг тинчлиги, ҳалол ейиш-ичиш, мўътадил об-ҳаво, гўё бутун дунё ато қилингандек... Сизда тўла-тўкис ҳаёт бор эканини хатто билмайсиз ҳам. Кўз, тил, қўл, оёқлар ақл бовар қилмас неъматлардир. Сиз одамнинг икки оёкда юришини оддий нарса деб ўйлайсизми?

فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

«Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!» (Раҳмон сураси, 18-оят).

Сиз ухлаб роҳат оласиз, аммо қанча кўзлар дард ёки мусибат сабабли ухламайди. Сизнинг ошқозонингиз лаззатли таомлар билан тўла, бироқ қанча-қанча одамлар беморлик ёки йўқчилик боис овкат ея олмайди. Сизнинг қулоғингиз, кўзингиз соғлом, лекин баъзи инсонлар бу неъматлардан маҳрум. Атрофингизга бир боқинг, сиз қадрига етмаётган неъматлар учун кимлар бор дунёсини беришга тайёр. Сиз ўзингиз ҳам, биров: «Уҳуд тоғича олтин берай, эвазига менга бир кўзингни бер, деса, сиз рози бўласизми?». Албатта, йўқ. Шунинг учун, эътиборли бўлинг, сиз канча улкан неъматларга эгасиз?!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Мўминнинг ҳолатига ажабланаман. Унинг ҳар ҳолати яхшиликдир мўминдан бошқа ҳеч кимда бўлмайди. Агар унга бирор хурсандчилик етса, шукр қилади, бу унинг учун яхшиликдир. Агар бирор хафалик етса, унга сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхшиликдир».

Имом Муслим ривояти.

Яна бошқа бир ҳадиси шарифда шундай дейилади:

«Бандаларнинг Аллоҳ таолога энг суюмлиси мусибат келганда, сабр қилгувчи, неъмат берилганда, шукр қилгувчисидир».

Имом Табарий ва Имом Аҳмад ривояти.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мафия етакчиларидан бири қўл остида ишлайдиган бухгалтерининг ўғрилигини, у йиллар давомида ўзи фаолият юритаётган фирма пулларидан ўмараётганини, ўғирланган давоми...

3758 14:01 / 05.06.2022
Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди. Подшоҳ унга яқинлашиб сўради .Совуқ давоми...

5719 14:00 / 03.08.2022
Албатта Қуръон ва мусиқа инсон қалбида бирга жам бўлмайди. Унинг қалби ёки мусиқа билан тўйинган, қонган бўлади, ёки Қуръон билан тўйинган, қонган бўлади.Дунёдаги давоми...

4206 18:30 / 26.08.2021