1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Завул-арҳомларнинг синфлари

15:08 / 29.11.2025 926 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу мазҳаб соҳиблари завул-арҳомларни тўртта синфга бўлишади ва ҳар бир синф учун фарълар ва ҳолатларни тақдим қилишади. Ушбу синфлардан ҳар бирининг меросининг кайфиятини баён қилишади. Биз ҳам баъзи тафсилотлар ва татбиқий мисоллар билан зикр қиламиз.

Тўрт синф қуйидагилардир:

1. Марҳумга нисбат бериладиган кишилар;

2. Марҳум уларга нисбат бериладиган кишилар;

3. Марҳумнинг ота-онасига нисбат бериладиган кишилар;

4. Марҳумнинг икки бобо ёки икки момосига нисбат бериладиган кишилар.

Биринчи синф. Марҳумга нисбат бериладиган кишилар иккига бўлинади:

1. Қизларнинг фарзандлари, ўғил ёки қизлар бўлсин, қанча пастласалар ҳам;

2. Ўғилнинг қизларининг фарзандлари, ўғил ёки қизлар бўлсин, қанча пастласалар ҳам.

Иккинчи синф. Марҳум уларга нисбат бериладиган кишилар ҳам иккига бўлинади:

1. Саҳиҳ бўлмаган бобо, қанча юқориласа ҳам. Онанинг отаси, онанинг отасининг отаси ва ҳоказо.

2. Саҳиҳ бўлмаган момо, қанча юқориласа ҳам. Онанинг отасининг онаси, онанинг отасининг онасининг онаси ва ҳоказо.

Учинчи синф. Марҳумнинг ота-онасига нисбат бериладиган кишилар учга бўлинади:

1. Туғишган ёки ота бир ва ёки она бир опа-сингилларнинг фарзандлари, эркак ёки аёл бўлсалар ҳам, барибир;

2. Туғишган ёки ота бир ва ёки она бир ака-укаларнинг қизлари ва уларнинг ўғилларининг қизлари, қанча пастласалар ҳам;

3. Она бир ака-укаларнинг ўғиллари ва уларнинг фарзандлари даражалари қанча пастласа ҳам. Она бир аканинг ўғли ёки она бир аканинг ўғлининг ўғли ва ёки она бир аканинг ўғлининг қизи кабилар.

Тўртинчи синф. Марҳумнинг ота ва она тарафдан бўлган икки бобосига ёки икки момосига нисбат бериладиган кишилар олтига бўлинади:

1. Мутлақ марҳумнинг аммалари (туғишган амма, ота бир амма, она бир амма) марҳумнинг хола ва тоғалари ва онанинг амакилари (онасининг амакиси);

2. Аммалар, холалар, тоғаларнинг фарзандлари ва онанинг амакиларининг фарзандлари, қанча пастласа ҳам.

3. Марҳумнинг отасининг аммалари. Улар туғишган, ота бир ва она бир бўлишларининг фарқи йўқ. Шунингдек, марҳумнинг отасининг тоға-холалари ва марҳумнинг онасининг амма, амаки, хола, тоғалари. Улар туғишган ёки ота бир бўлиши мумкин;

4. Ушбу учинчи тоифадагиларнинг фарзандлари қанча пастласалар ҳам. Марҳумнинг отасининг аммасининг ўғли, марҳумнинг отасининг аммасининг қизи кабилар.

5. Марҳумнинг бобосининг (отасининг отаси) она бир амакилари, марҳумнинг момосининг амакилари, бобо ёки момосининг тоға-холалари, аммалари.

6. Ўтган тоифанинг фарзандлари, қанча пастласалар ҳам.

Қисқача қилиб айтганда, ушбу олти тоифа марҳумнинг икки бобо ёки икки момосига тегишли бўлган кишилардир. Улар мутлақ аммалар, она бир амакилар, хола-тоғалар ва уларнинг барчасининг фарзандларидир.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муқосама бобо учун беш ўринда афзал бўлади 1 Бобо билан туғишган сингил бўлса 2 Бобо билан иккита туғишган опасингил бўлса 3 Бобо билан учта туғишган опасингил давоми...

982 14:07 / 21.03.2025
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг мукаммал ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ давоми...

3672 14:21 / 07.05.2024
Аллоҳ таоло марҳамат қилади Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, давоми...

2822 14:51 / 22.03.2024
Ўғиллар ва қизларга оид ҳукмлар 1. Аллоҳ таолонинг .Бир ўғилга икки қиз улушича..., деган қавли қуйидаги ҳукмларга далолат қилади bull агар марҳумнинг ортидан фақат давоми...

1645 10:57 / 21.02.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021