1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жазо ўтаётган 615 нафар шахс афв этилди

18:57 / 07.12.2025 993 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 615 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 220 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 97 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 175 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 9 нафарини чет эл фуқаролари, 29 нафарини аёл, 23 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 264 нафарини ёшлар (шулардан, 2 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор ўтган йили Янги Зеландияда икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида 51 мусулмон ҳалок бўлган эди. Айтиб ўтиш лозимки, машъум воқеадан сўнг давлатнинг давоми...

3185 11:30 / 17.07.2019
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг фарзанди давоми...

2542 16:22 / 08.03.2021
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабининг 20252026 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди. Шу муносабат билан эрта давоми...

1207 13:09 / 24.07.2025
Америкалик ёзувчи Саъдия Форуқийнинг 11 сентябрь воқеаларига бағишланган .Юсуф Азим ndash қаҳрамон эмас, номли романи чоп этилди, дейилади www.islam.ru сайтида.Романда давоми...

2562 17:45 / 11.09.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021