1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Яхшиликларни жамлаган дуо

06:08 / 12.12.2025 1122 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: اللَّهُمَّ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксари дуолари «Роббанаа аатинаа фиддуня ҳасанатан ва фил охироти ҳасанатан ва қинаа азабан-наар» эди».

Учовлари ривоят қилганлар.

Дуонинг маъноси: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам яхшиликни бергин. Ва бизларни дўзах азобидан сақлагин».

Бу дуо «Бақара» сурасидаги оятдан олинган дуодир.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:

«Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам ‎‎яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин», – дейдир‎», деган (201-оят).

Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар, чунки Ислом дини кишиларни икки дунёнинг ободлигига чақиради. Улар динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифалар каби фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.

Бу дуода юксак одоб ҳам кўриниб турибди. Сўраладиган нарсанинг номи аниқ қилиб айтилмасдан, умумий қилиб, «яхшилик» дейилмоқда. «Яхшилик»нинг нималигини Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билади.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Фотима алайҳассалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

1695 08:11 / 16.12.2025
. Аллоҳим, Сенинг лутфингни енгил шамоли бор. Агар у эсадиган бўлса, ғафлат касалидаги одамга шифо беради. Албатта, Сенинг тортиқ давоми...

2314 09:06 / 04.03.2025
Илмни яхши фаҳмлаш, молдунёнинг кўпайиши ва ризқнинг кенгайиш учун шайх Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги тавсия ривоят қилинади .Бунинг учун ҳар куни давоми...

4868 13:54 / 17.01.2024
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, давоми...

1201 07:56 / 19 январь
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021