1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари ҳақида маълумот

14:23 / 14.12.2025 12851 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари 1953 йили Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбидаги Панжоб вилоятида таваллуд топганлар.

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари илк диний таълимни падари бузрукворлари ҳамда акаларидан олганлар. Қуръони Каримни тўлиқ ёд олганлар, Ҳадисга доир илмни "Жомия реҳмания жаҳания мандий" тасаввуф мактабида, Мўлтондаги "Жомия улумия" мадрасаларида ўрганганлар, ҳазрати Ҳожи Ғулом Ҳабибнинг ҳузурида илм олганлар. 

1967-71 йиллари Панжоб дорилфунунини тамомлаганлар, 1976 йили муҳандислик ихтисослигида ҳам таҳсил олиб, Покистоннинг нуфузли саноат корхоналарида ҳам ишлаганлар.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари тасаввуф пешволаридан бўлиб, етмишдан ортиқ мамлакатларда набавий суннатни татбиқ қилиш борасида илмий-маърифий фаолият олиб борганлар, кўплаб асарлари чоп этилган. 

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нашбандий ҳазратлари Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги "Ал-Фақир" номли маъҳаднинг ректори лавозимида хизмат қилиб келаётган эдилар.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Майда одам тоғда турганида ҳам майда кўринади, буюк одам чуқурда ҳам буюк кўринади, деган экан аҳли донишдан бири. Аксари олимларда бўлгани каби Шайх давоми...

1807 11:13 / 22.07.2024
Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб томирдан юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги давоми...

3095 15:00 / 17.01.2021
Зиёрат Аллоҳ таоло Қуръони каримда олимлар ҳақида шундай марҳамат қилади Улар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир, бас, уларнинг йўлларига эргашингrdquo Анъом сураси, давоми...

10837 17:08 / 08.11.2017
Бизнинг .Одоблар хазийнаси, деб номланган шарҳимизга асос бўлган .АлАдаб алМуфрад, китоби машҳур ватандошимиз имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий давоми...

14612 21:55 / 27.04.2017