1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Рўза тутиш, таҳоратли юриш, дуонинг фазилатлари

10:09 / 16.12.2025 1515 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

«Ким никоҳга қодир бўлмаса, бас, у рўзани маҳкам тутсин. Чунки, у вижодир» («Мишкоти Шариф»).

«Вижо»нинг маъноси шаҳватни синдирувчи ёки тугатувчи дегани. Рўза тутиш оч бўлиш, яъни қоринни бўш тутиш демакдир. У орқали кибр ва шаҳватни синдириш керак бўлади.

Бир куни Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ очликнинг фазилатларини баён қилаётган эдилар. Бир киши: «Очликнинг ҳам фазилати бўлиши мумкинми?» деб сўради. Шунда у киши: «Ҳа, Фираъвнга агар очлик етганида, у худолик даъвосини қилмас эди», дедилар.

Бундан маълум бўладики, барча сархушликлар қорин тўйиши сабабидан урчийди. Бинобарин, қайси мўмин бандага шаҳвоний қувват ғолиб келса, у одам рўза тутишга эътибор қаратиши лозим. Нафл рўзаларини тутиш тартиби шуки, ойнинг ўртаси 13-14-15-кунлари рўза тутиши керак. Одатда кўпчилик ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишга одатланган.

Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай ёзганлар: «Бир неча кун рўза тутиш кифоя қилмайди, балки, узлуксиз-тўхтамасдан тутиш зарур. Кейин, иншаАллоҳ, шаҳвоний қувват устидан ғолиблик ҳосил бўлади ва бузуқ, ёмон феълдан сақланиш осон бўлади».

Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Таҳорат мўминнинг қуролидир». Шайтоний ҳамлалардан сақланиш учун таҳорат энг яхши чорадир. Уни ҳадиси шарифда «қурол» деб таъбир қилинди. Масалан, банда душманидан сақланиш учун бирор қуролни ишлатади. Худди шунга ўхшаб, қай бир банда шайтоний кучдан ғолиб келишни истаса, доим таҳоратли юришга ҳаракат қилсин. Бу иш бандага кўп гуноҳлардан сақланишга ёрдам беради. Шунга кўра, биз агар бу одатни ўзлаштириб доим таҳоратли юрсак, иншаАллоҳ, гуноҳдан сақланиш қийин бўлмайди. Таҳоратдан инсонга ботиний хотиржамлик насиб бўлади. Маҳзун қилувчи хаёллардан нажот беради.

Шаҳватни назорат қилиш ва зинодан сақланишнинг гўзал чораларидан бири шуки, банда Раббига дуо қилсин ва шундай десин: «Эй Хожам! Мен заифман, нотавонман. Менга кўмак бер. Мени гуноҳга мубтало бўлишдан сақла». Чунки, Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Менга дуо қилинглар. Мен сизларга ижобат қиламан» (Ғофир сураси, 60-оят).

Бадназарлик ва зинодан саклан

Ҳадиси шарифларда ҳам бу гапнинг исботи топилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар:

«Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоят, такво, поклик ва бойлик сўрайман» («Мишкоти Шариф»).

Ёки бундай десин:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ، وَأَهْلِي وَمَالِي

«Аллоҳим! Мен Сендан авф сўрайман, диним, дунёйим, аҳлим ва молимда офият сўрайман».

Ёки бундай десин:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النِّسَاءِ

«Аллоҳим! Мен аёллар фитнасидан Сенинг паноҳингни сўрайман».

Ояти карима ва ҳадиси шарифлардан маълум бўладики, қачон банда ёлвориб, ҳокисор бўлиб дуо қилса ва: «Аллоҳим! Мен заифман. Сендан бошқа ҳеч ким мени сақлай олмайди. Сендан бошқа ҳеч ким менга раҳм қила олмайди. Аллоҳим! Менга карам қил ва ўз раҳматинг чодирига мени ўраб ол», деса, иншаАллоҳ, бу дуолар ижобат бўлиб, зино, бузуқлик ва бошқа гуноҳлардан сақланиш унга осон бўлади.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Еру осмонларни яратган, ошкор ва яширин ишлардан хабардор Зот, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У инсонни лойдан, жиниблисни эса оловдан яратди.Иблисни жаннатдан қувғин давоми...

4272 13:05 / 19.12.2019
Қуйида эрхотин орасида содир бўлиши мумкин бўлган, аммо Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқа кўринишлари ҳақида сўз юритилади.Ҳайз ва нифос кўриш вақтидаги жинсий давоми...

24479 11:30 / 14.09.2020
Аллоҳ таоло айтади.Эй мўминлар, кофирларнинг лашкарига дуч келганингизда саноқлари кўплигини кўриб уларга орқа ўгирманглар яъни, қўрқиб қочманглар. Кимки ўша давоми...

3478 11:12 / 08.06.2019
Зинокор ҳайдовчиКасбим сабабли турли ҳил инсонлар билан мулоқотда бўламан. Баъзида машинамга ўтирган аёллар менга кўз сузишади. Лекин мен уларни айтган давоми...

5038 15:00 / 07.12.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021