1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Пул аслида роҳат эмас

06:57 / 20.12.2025 1337 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида:

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَسَعْ لِي فِي دَارِي وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِ

«Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер», деб дуо қилганлар.

Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти.

Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, «Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато кил», дедилар.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга чиқсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар давоми...

4024 13:31 / 10.09.2019
.Аллоҳумма аътиний китабий бийамийний, Аллоҳумма ла туътиний китабий бишималий, Эй Раббим, номаи аъмолимни ўнг қўлимдан бер, чап қўлимдан берма, дейилади. Имом Нававийнинг .АлАзкор, китобидан

4535 08:40 / 15.01.2019
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар .Роббим, менинг давоми...

879 09:52 / 13.12.2025
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга овқат тановул қилгани ўтирсак, у зот қўлларини давоми...

1078 04:15 / 06.08.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151254 14:35 / 11.08.2021