1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳдан офият сўраш

09:39 / 05 январь 1265 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ الْعَبَّاسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، عَلِّمْنِي شَيْئًا أَسْأَلُهُ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ، قَالَ: سَلِ اللهَ الْعَافِيَةَ، فَمَكَثْتُ أَيَّامًا ثُمَّ سَأَلْتُهُ ثَانِياً، فَقَالَ لِي: يَا عَبَّاسُ يَا عَمَّ رَسُولِ اللهِ، سَلُو اللهَ الْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ.

Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ азза ва жалладан сўрайдиган нарсани ўргатинг», дедим. У зот менга:

«Аллоҳдан офият сўра», дедилар.

Бир неча кун турдим, сўнгра у зотдан шу нарсани яна бир бор сўрадим. У зот менга:

«Эй Аббос! Эй Расулуллоҳнинг амакиси! Аллоҳдан бу дунё ва охиратдаги офиятни сўра», дедилар».

«Офият» сўзи саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни ифода қилади.

Кўриниб турибдики, офият ҳам Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан бири экан. Бу неъматнинг бандадан бошқа тарафга ўтиши унинг учун катта мусибат бўлиши турган гап.

Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар Абдуллоҳ ибн Меҳсон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:

«Кимнинг жасади офиятда бўлса, ўз гуруҳида тинч-омон бўлса ва ҳузурида егани қути бўлса, гўёки дунёни қўлга киритибди».

Офият Аллоҳ таолонинг бандани барча турдаги бало ва офатлардан сақлашидир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўқилиши Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарадrdquo.Маъноси Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгинrdquo Имом Бухорий ривояти.

4061 10:07 / 10.01.2023
Эй Аллоҳ, бизга айбларимизни биладиган душманни бириктириб қўйдинг. У душман ўз тўдаси билан бизни биз кўра олмайдиган томондан кўради. Эй Аллоҳ, уни Ўз давоми...

2736 06:00 / 03.06.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир. Ҳар давоми...

3269 09:10 / 22.05.2025
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар сизларга жин ёки шайтон бирор суратда кўринса, азон айтинглар,, давоми...

1491 03:34 / 19.07.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021