1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ўзида кўп яхшиликларни жамлаган дуо

07:31 / 08 январь 1538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يُعَلِّمُنَا أَنْ نَقُولَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الْأَمْرِ، وَأَسْأَلُكَ عَزِيمَةَ الرُّشْدِ، وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ لِسَانًا صَادِقًا، وَقَلْبًا سَلِيمًا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ، وَأَسْتَغْفِرُكَ مِمَّا تَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни ўргатар эдилар:

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ишда саботни сўрайман. Ва рушдда азми қарорни сўрайман. Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман. Сендан содиқ тил ва солим (саломат) қалб сўрайман. Сендан Ўзинг биладиган нарсаларнинг шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Сендан Ўзинг биладиган нарсаларнинг хайрини (яхшилигини) сўрайман. Мен Сендан Ўзинг биладиган нарсадан истиғфор сўрайман. Албатта, Сенинг Ўзинг ғайбларни ўта яхши билувчисан».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу дуолари ҳам жамловчи дуолардан бўлиб, ўзида кўп яхшиликларни жамлагандир.

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ишда саботни сўрайман».

Яъни «Динда собитқадам бўлишни сўрайман».

«Ва рушдда азми қарорни сўрайман».

«Ҳар бир тўғри ишни ўз вақтида ва қойиллатиб адо қилишга муваффақ бўлишни сўрайман».

«Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман».

Ўзига берилган неъматга шукр қилиб бориш ҳам банда учун катта бахт.

Ибодатни гўзал қилиш уни тўла-тўкис, камчиликларсиз адо этишдан иборатдир.

«Сендан содиқ тил ва солим қалб сўрайман».

Яъни «Тилимдан ҳаром қилинган ва беодоб гаплар, ёлғон чиқмасин. Қалбимда куфр, нифоқ ва шариат ман қилган эътиқоду фикрлар бўлмасин».

«Сендан Ўзинг биладиган нарсаларнинг шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман».

«Чунки ўзим билмай қилган, Сен билган гуноҳларим кўп».

«Сендан Ўзинг биладиган нарсаларнинг хайрини (яхшилигини) сўрайман».

«Уларнинг барчасини ёлғиз Ўзинг биласан».

«Сендан Ўзинг биладиган нарсадан истиғфор сўрайман».

«Мен истиғфор айтишим лозим бўлган нарсани фақат Сен тугал биласан».

«Албатта, Сенинг Ўзинг ғайбларни ўта яхши билувчисан».

«Шунинг учун ҳамма нарсани Сенинг илмингга ҳавола қилмоқдаман».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Мен сенга, агар сен мағфират қилинган давоми...

1681 04:12 / 25.09.2025
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким саййидул истиғфор ndash .Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа давоми...

98994 14:05 / 09.07.2020
Аллоҳим, бизга Қуръон севгисини, Қуръон фазлини, Қуръон нурини, Қуръон сакийнатини, Қуръон шифосини, Қуръон баракасини, Қуръон раҳматини, Қуръон ҳидоятини, Қуръон давоми...

1247 13:44 / 13.08.2025
Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн, Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир. Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. давоми...

6718 16:30 / 10.03.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021