1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Насирул Қуръан» нашриёти Ислом цивилизацияси марказида

14:34 / 07 январь 754 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Малайзиянинг «Ресту» жамғармаси ҳамда «Насирул Қуръан» (Қуръони Карим нашри билан шуғулланувчи ташкилот) раиси, профессор, доктор Дато Абдул Латиф Мираса бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф буюрди.

Ташриф доирасида «Қуръони Карим зали»да намойиш этилган экспозициялар доктор Дато Абдул Латиф Мираса томонидан алоҳида эътироф этилди. У «114 Қуръон» лойиҳасини ноёб, дунё миқёсида муҳим ва юксак илмий-маърифий аҳамиятга эга ташаббус сифатида баҳолади. Шунингдек, залда қўлланилган Португалиядан олиб келинган ноёб гулранг мармар, унинг такрорланмас хусусиятлари, мураккаб меъморий нақшлар, равоқларда жойлаштирилган гиламлар ҳамда суюқ олтин билан ишланган безак элементлари доктор Дато Абдул Латиф Мирасада катта ҳайрат уйғотди.

«Қуръони Карим зали» марказида юқори хавфсизлик чоралари асосида сақланаётган муқаддас Усмон мусҳафига кўрсатилаётган юксак эътибор ва эҳтиром ҳам меҳмон томонидан алоҳида қайд этилди. У бу ёндашувни Қуръони Карим ва Ислом динига бўлган чуқур ҳурматнинг ёрқин ифодаси сифатида баҳолади.

Ташриф якунида профессор, доктор Дато Абдул Латиф Мираса ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, шундай деди:

– Бу ерда бўлиб турганимдан жуда бахтиёрман. Сизнинг Президентингиз ислом цивилизациясининг ўтмишдаги буюк шон-шуҳратини тиклаш йўлида улкан ва таҳсинга лойиқ ишлар қилмоқда. Кўплаб мамлакатларда бўлганман, АҚШда таҳсил олганман, Европа ва бошқа кўплаб давлатларга сафар қилганман. Аммо бу ерда кўрганларим мутлақо ўзгача – жуда буюк ва ноёб манзара. Бу ерда тарих ва замонавийлик уйғунлашган. Дунёнинг турли мамлакатларидан олиб келинган илғор технологиялар асосида ҳақиқий санъат асари – бетакрор ва улкан дурдона яратилган.

Ташриф доирасида Халқаро хаттотлик мактабида делегация аъзолари ва Марказ вакиллари иштирокида расмий учрашув ҳам бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ўртасида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари, қўшма илмий-маърифий ва маданий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, доктор Дато Абдул Латиф Мираса Қуръонни математика, технология ва табиий фанлар билан уйғунлаштиришга қаратилган инновацион лойиҳа ҳақида маълумот берди.

Мазкур ташаббус ёш авлодга Қуръони Карим мазмунини илмий ёндашув асосида тушунтириш, шу орқали уларда илмий фикрлаш ва тадқиқотга бўлган қизиқишни кучайтиришни мақсад қилади.

Шунингдек, «Ресту» жамғармаси ҳамда «Насирул Қуръан» томонидан олий таълим муассасалари профессорлари учун махсус ўқув дастурлари амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Ушбу дастурлар доирасида профессорлар Қуръон ва фанлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўқитиш услуби бўйича тайёрланиши режалаштирилган.

Шунингдек, Марказ томонидан режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон Қуръони» лойиҳаси доирасида Малайзия томонидан етакчи хаттотларни жалб қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида Малайзияда чоп этилган Қуръони Каримнинг ўзбекча нусхаси тақдим этилди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, келгусида Ўзаро англашув меморандумини имзолаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 9 декабр куни «Hilol Nashr» ҳамда «Насирул Қуръан» нашриётлари ўртасида меморандум имзоланган эди.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Азиз ва муҳтарам ватандошларСиз азизларни, юртимиздаги барча мўминмусулмонларни, бутун халқимизни давоми...

5178 18:29 / 21.08.2018
Малайзия Таълим вазирлигининг маълум қилишича, Қуръони каримни ёдлашга ихтисослашган учта диний лицейнинг 249 та талабасига вазирликнинг дипломлари топширилди. давоми...

2613 15:03 / 21.11.2018
Islom.uz портали YouTube ижтимоий тармоғидаги канали обуначилар сони 100 мингдан ошгани муносабати билан бериладиган .Кумуш тугма, Silver button билан тақдирланди.Ҳозирда YouTube давоми...

1991 19:50 / 27.08.2021
Мустақил мамлакатда, озодлик ва осойишталик муҳитида яшаб, байрамлар қилар эканмиз, бу кунларни соғинган, бунинг учун курашган инсонлар беихтиёр ёдимизга тушади. давоми...

910 14:04 / 29.08.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021