1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Банданинг ички дунёси ташқисидан яхши бўлиши катта бахтдир

07:57 / 17 январь 966 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: عَلَّمَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ اجْعَلْ سَرِيرَتِي خَيْرًا مِنْ عَلَانِيَتِي وَاجْعَلْ عَلَانِيَتِي صَالِحَةً، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ صَالِحِ مَا تُؤْتِي النَّاسَ مِنَ الْمَالِ وَالْأَهْلِ وَالْوَلَدِ غَيْرِ الضَّالِّ وَلَا الْمُضِلِّ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ الثَّلَاثَةَ عَشَرَ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин.

Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман», дегин», деб ўргатдилар».

Термизий ривоят қилган.

соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу жамловчи дуоларида ҳам банда учун ўта зарур бўлган нарсалар сўралган.

Банданинг ички дунёси ташқи дунёсидан яхши бўлиши катта бахтдир. Одатда, кўпчилик ўзининг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор беради-ю, ички дунёси эса қандай бўлса, шундайлигича қолаверади.

Бироқ банда ички дунёсининг яхши бўлишини ўйлаб, ташқи кўринишини унутиб қўйиши ҳам керак эмас. Балки, ташқи кўринишнинг ҳам солиҳ бўлишига ҳаракат қилиш ва бу ишда Аллоҳ таолонинг ёрдамини сўраб, дуо қилиб туриш лозим.

Мол, аҳл ва фарзанднинг ҳам солиҳ бўлишида гап кўп. Агар улар солиҳ бўлмаса, банда учун неъмат эмас, балки унинг тескариси бўлиб қолиши ҳеч гапмас. Шунинг учун бу каби дунё ҳаваси бўлиб кўринадиган нарсаларнинг ҳам салоҳиятли бўлишини сўраб туриш керак экан.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида . . .Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал давоми...

4624 10:00 / 26.12.2020
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда қироатдан олдин .Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм мин нафхиҳи ва нафсиҳи ва ҳамзиҳи, Аллоҳнинг номи ила лаънати давоми...

3307 15:11 / 19.02.2020
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб .Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай,, давоми...

4078 08:42 / 18.12.2018
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафардан қайтиб, аҳллари ҳузурига кирсалар .Тавбантавбан давоми...

952 09:52 / 22.07.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021