1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қийинлаштирманглар!

13:29 / 19 январь 1320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк саҳоба Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу синглисини ансорлардан бир йигитга никоҳлаб берди. Аммо кейинчалик синглиси билан эри орасида келишмовчилик чиқиб, куёв талоқ қилди. Иддаси чиққанидан сўнг унинг эри яна совчи бўлиб келди.

Маъқал ибн Ясор қиссани давом эттиради: «Мен куёвим яна совчи бўлиб келганида унга: «Мен сенга уни никоҳлаб берган эдим. Жиҳозлардан ёрдам қилдим. Мен сенга ҳурмат кўрсатдим. Сен эса синглимни талоқ қилдинг. Яна келиб, синглимни сўраб ўтирибсан. Аллоҳга қасамки, синглим сеникига ҳеч қачон қайтиб бормайди!» дедим.

Куёвим яхши одам эди, аслида. Синглим унга қайтишни хоҳлаётган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга киши юбориб дедилар:

- Эй Маъқал ибн Ясор! Аллоҳ таоло сен ҳақингда Қуръон нозил қилди, - деб ушбу оятни ўқидилар:

ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ

«Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, яхшилик билан ўзаро рози бўлишиб, эрларига қайта никоҳланишларини ман қилиб, ушлаб турманг. Сизлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар ушбу ила ваъзланади. Шундай қилишингиз сиз учун тозароқ ва покроқдир. Ва Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз» (Бақара сураси, 232-оят).

Шунда Маъқал деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Бўлди, синглимни унга никоҳлаб бераман!

Мўмин киши Аллоҳнинг амри олдида тўхтайди, мутлақ таслим бўлади. Аллоҳ таоло оила катталарини қизлари рағбат қилган кишига турмушга чиқишидан тўсмасликка буюряпти. Оиладаги катталар ҳам дарров бу илоҳий амрга бўйсунмокда. Олдинги қатъий хулосасидан чекинмоқда.

Олдимизда турган бир иш ҳақида Аллоҳнинг амри келган экан, саркаш ва қайсар бўлмайлик! Динимиз бизни хусумат пайтида ҳам адолат қилишимизга буюради. Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу синглисининг талоқ қилинганидан безовта бўлган, куёвидан ранжиган эди. Чунки у киши синглиси рўзғорини тиклаб олишига ёрдам берди. Шундан кейин ҳам талоқ қўйгани унга ёмон таъсир қилди. Шундай бўлса-да, у куёвининг яхши инсонлигини айтяпти. Демак, бошқалар билан хусуматда бўлишимиз бизни уларнинг фазилатини ҳам инкор қилишга олиб бормаслиги лозим!

Оиладаги катталар икки ёш ўртасида келишмовчилик чиққанида уларни яраштиришга ҳаракат қилишлари керак. Агар боин талоқ бўлиб, идда чиққанидан сўнг эр хотинига, хотин эрига қайтишга рағбат қилса, уларни келиштириш лозим. Бу пайтда маҳр ва янги ақди никоҳни шарт бўлади. Энди келишмовчилик чиқсаю, хотин ҳали эрнинг никоҳида қолган бўлса, дарров улар бир-бирига қайтиши керак. Эр-хотинларнинг бир-бирига қайтишда саркашлик қилиши ҳаёт машаққатларини ва талоқнинг хатарларини англамаслик, эр-хотинлик моҳиятини тушунмаслик оқибатидир.

Турмушда келишмовчилик бўлиб туриши табиий!

Хотинга гарчи унинг оиласи уйланиш ва тўй харажатлари ҳамда жиҳозларида ёрдам беришмаган бўлса-да, яхшилик қилиш ва унга гўзал муомалада бўлиш эрнинг вазифасидир. Агар хотин томон жиҳозлашда ёрдам берган бўлса, масъулият энди икки баробар кўпаяди. Чунки асл инсон бировнинг яхшилигини билади. Уни қайтариш фурсатини кутади.

Келин эрининг уйида яхши ҳаёт кечириши эр яхшиликни қайтарганидир.

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қайси биримиз яхшироқ амал қилишимизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин .Лаззатларни парчаловчи ўлимни давоми...

49533 14:00 / 12.01.2023
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳаё фақат яхшилик келтиради, деб марҳамат қилганлар. Имом давоми...

2124 12:49 / 05.02.2024
Ҳар доим қабр азоби ҳақида сўзлашадию, қабр роҳати ҳақида сўзланмайди.Қабр неъматлари1. Унга жаннат тўшакларидан тўшаб берилади.2. Унга жаннат либосларидан давоми...

3189 15:20 / 10.01.2023
Ихлос амални ёлғиз Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилишдир. Аллоҳдан ўзгани тасаввуф машойихлари .ағёр,, яъни ўзгалар, бегоналар деб аташади. Ағёр сиздан юқори давоми...

1674 12:31 / 12.08.2024