1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазонга тайёргарлик бошланди

17:18 / 19 январь 1377 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан хатми Қуръон тадбирларининг савиясини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Рамазон арафасида қориларни саралаш, уларнинг хатми Қуръон тадбирларига тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида суҳбатлар ташкил қилиш анъанага айланди.

Жумладан, бугун 19.01.2026 санада Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлимида Рамазон ойида Республика ҳудудидаги масжидларда хатм қиладиган қориларни суҳбатдан ўтказиш Ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди.

Бўлим бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ва Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Музаффар домла Камолов раислигида ўтган ушбу йиғилишда устоз қорилардан иборат Ҳайъат аъзолари иштирок этдилар. 

Йиғилишда Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўриш, хусусан, масжидлардаги хатми Қуръон тадбирларида  қатнашадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Манба
AlQuranuz
Мавзуга оид мақолалар
Баҳоуддин Нақшбанд илмийтадқиқот маркази билан Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат давоми...

655 18:09 / 21.10.2025
Вашингтон университетининг ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олган талаба битирув кечасида биринчилардан бўлиб ҳижоб либосида иштирок этади. Бу ҳақда islam.ru news давоми...

2537 14:00 / 08.06.2021
Юртимизда айни кунларда кўнгилларга сурур, қалбларга ҳузур, кўзларга нур улашувчи яна бир янги нашр ndash .Илм ва одоб, журнали чоп этилишига тараддуд кўрилмоқда..Илм давоми...

3559 14:02 / 11.10.2018
Шу йил 22 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Вақфrdquo хайрия жамоат фонди Васийлик давоми...

1359 17:13 / 23.01.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021