1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Талаба Қуръонни 11 соатда хатм қилди

18:35 / 26 январь 902 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 24 январ куни «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юртининг иккинчи босқич, 92-гуруҳ талабаси Муҳаммадризо қори Усмонов таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда «Қироат ва тажвид» фани устозлари ҳузурида ўн бир соат давомида Қуръони Каримни тўлиқ ёддан ўқиб берди.

Жараён давомида «Қироат ва тажвид» фани устозлари Муҳаммадризо қорининг тиловати ва ёд олиш сифатини синчиклаб текшириб боришди.

Шунингдек, ушбу муборак жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръони карим ва тажвид» бўлими ходими Абдуллоҳ қори Файзуллоҳ махдум ўғли ҳам қатнашди.

Хатми Қуръон сўнгида Муҳаммадризо қорига эсдалик совғалар топширилди. Қорини вояга етказган ота-онаси ва устозларига муассаса номидан ташаккурномалар тақдим этилди!

"Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти

Мавзуга оид мақолалар
Ҳиндистон Мегхалая штати Шиллонг шаҳрида дунёдаги биринчи шишали масжид пайдо бўлди, деб хабар бермоқда islamisemya.com..Ушбу масжид барча динларнинг бирлиги рамзи давоми...

4300 08:45 / 03.04.2019
Умрини Ислом дини равнақига хизмат қилишга, халқимиз маърифатини юксалтиришга, одамларга зиё улашишга бағишлаётган устозларга ҳамма ҳавас қилади. Ўзбекистон давоми...

2249 17:03 / 24.02.2024
МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган динийтасаввуфий, илмиймаърифий, давоми...

2139 19:32 / 07.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти ҚасимЖомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давоми...

1187 13:23 / 23.04.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021