1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим, жаҳаннам азобидан паноҳ бер!

08:14 / 31 январь 1293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  كَانَ يُعَلِّمُهُمْ هَذَا الدُّعَاءَ كَمَا يُعَلِّمُهُمُ السُّورَةَ مِنَ الْقُرْآنِ، يَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатар эдилар: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман. Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман. Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Сендан ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, мўмин-мусулмонлар жаҳаннамдан, қабр азобидан, Дажжол ва ҳаёт-мамот фитналаридан паноҳ беришини сўраб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ёлворишлари, дуо қилишлари лозим экан.

Уламоларимиз «Ҳадиси шарифда қабр азоби билан Масийҳи Дажжолнинг фитнаси кетма-кет зикр қилиниши бежиз эмас, бошқа ривоятларда Дажжолнинг фитнаси қабрда ҳам бўлиши ҳақида хабар келган», дейдилар.

«Ҳаётнинг фитнаси»дан мурод инсон ҳаётида бўладиган маъсият ва мусибат фитналарига ўхшаш фитналардир.

«Мамотнинг фитнаси»дан мурод эса Мункар Накийрнинг саволи ва қабр азобидир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зумайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ибн Аббосга .Қалбимда ниманидир ҳис қиляпман,, дедим. У киши .Нима у, дедилар. .Аллоҳга қасамки, уни бирор кишига давоми...

2469 09:00 / 04.06.2025
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозга турсалар, ташаҳҳуд билан саломнинг орасида яъни, салавотдан кейин давоми...

1453 09:48 / 15.03.2025
Солаватуллоҳи ва малаикатиҳи ва анбияиҳи ва русулиҳи ва хамалати ъаршиҳи ва жамиъи холқиҳи аъла саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи давоми...

1503 15:24 / 08.09.2025
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Менга ишимнинг боши бўлган динимни давоми...

1156 09:03 / 15.12.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021