1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Кўриш бошқа, ишониш бошқа...

12:16 / 29 январь 2527 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муаллим дарсни тугатиб, синфдан чиққач, ўқувчилардан бири унинг орқасидан югурди. Ўқитувчилар хонасининг эшиги олдида унга етиб олгач, ташвишли ва хавотирли оҳангда:

- Устоз! Кечирасиз, бир саволим бор эди. Дарсда сўрашга уялдим..., деди.

Қўлларини қовуштирган-ча, ерга қараб:

Мени нотўғри тушунмайсиз деб ўйлайман, мақсадим ҳамма нарсанинг тўғрисини билиш, - деди.

Муаллим эса табассум билан:

- Тортинма, бемалол сўрайвер, деди.

Ўқувчи: Ҳалиги... дея бошлади сўзини, дарсда фаришталар ҳақида гапирдингиз, биз бу мавжудотларни ҳеч кўрмаган бўлсак, борлигига қандай ишонамиз?...

Жуда осон, - дея жавоб берди муаллим, мисол учун, кўриш билан ишонишнинг бошқа-бошқа нарсалар эканини идрок этган ҳолда...

Ўқувчи «тушунмадим» дегандек, ҳайратомуз муаллимга боқди. Муаллим эса эшикни очиб, уни ўқитувчилар хонасига олиб кирди-да, бир стулга ўтирғизди. - Қара, - деди хотиржам оҳангда, ишониш қалбга хос хислат. Инсон ишонишга турли йўллар орқали етишади. Кўриш ана шундай йўллардан фақат биттаси, холос.

Овқатнинг мазасини тилимиз билан «кўрамиз» ва мазасини билгач, ишонамиз. Ҳолбуки, кўзимиз таъм ва мазалар оламини мушоҳада қилишда мутлақо кўрдир. «Радиони қўй-чи, нима бўлаётган экан», дейилса, қулоғимиз ишга тушади. Товуш ва овозлар оламини қулоғимиз билан «томоша қиламиз». «Мана бу одамга қара, намунча кибрли бўлмаса» дейилган-да, у одамдаги хатти-ҳаракатлардан ақлимиз билан бир маъно чиқариб, шундай қарорга келамиз. Ҳақиқатни топишда кўришни ягона восита ҳисобловчилар инсондаги барча ҳис-туйғу аъзоларини битта қилиб қўйган, бу ҳам етмагандек, ақл ва виждоннинг вазифасини ҳам кўзга юклаб қўя қолган бўлишади. Бу сўзларнинг ўқувчига кўрсатган таъсири унинг юзидан сезила бошлаган эди. Муаллим давом этиб:

Сенга сўзим охирида яна бир нарсани айтиб берай, - деди ва кўрсаткич бармоғини ўқувчининг пешонасига енгилгина теккизиб:

- Мана шу тери қаватини хаёлан юзингдан ажратиб, орқасидаги гўштларни ҳам бош суягингдан шилиб ол. Баданингни ҳамма жойида худди шу ишни қил. Оқадиган қонларни тўпла. Гўштларни ҳам алоҳида қилиб жамла. Ички аъзоларингни ҳам ёнма-ён териб қўй. Кейин ана шу гўшт, суяк, қон, илик уюмларининг рўпарасига келгин-да, ўзингга ўзинг савол бер: «Ақлим қаерда, хотирам, виждоним қани, севги, қўрқув, қизиқиш каби туйғуларим қаерда қолди? Ҳис-ҳаяжонли ички дунём қаёққа кетди?»

Шундан сўнг: «Бу жисмимда шунча кўринмас оламларни яратган Аллоҳ, албатта, бу улкан коинотда ҳам мен асл моҳиятларини билмайдиган қанчадан-қанча руҳоний мавжудотлар фаришталарни яратгандир...» дегин. Ана шундай тафаккур орқали фаришталар оламини томоша қилишинг мумкин бўлади... – деди.

Шу пайт қўнғироқ чалинди. Муаллим:

- Қолганини дарсда гаплашамиз, дея ўқувчисини кузатиб қўйди. Бола синф хонаси томон югурар экан, юзида шубҳа ва гумондан асар ҳам қолмаган, қалби севинч ва ҳузурга тўла эди....

«Ҳидоят далиллари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 30 декабр03-07/8108-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расмга олган киши айтяпти .Машина ойнасини бир маймун таққиллатди, оч қолгани сезилиб турарди, унга апельсин бердим, кетди. Бироз кузатиб турсам, бошқа маймуннинг давоми...

2067 14:00 / 24.08.2022
Ҳудҳуд сассиқпопушак Сабаъ қавмидан қайтиб келганида, у ерликларнинг тараққий топиб, ривожланиб кетгани, шаҳарлари гуллабяшнаб, обод бўлиб кетгани ҳақида давоми...

4948 11:00 / 17.07.2021
Натан Аусубел ўзининг .Оммабоп қиссалар, номли китобида келтиради .Мушук билан ит бир бўлак пишлоқ борасида тортишиб қолишди. Уларнинг ҳар бири пишлоққа ўзини давоми...

1998 14:00 / 17.08.2022
Зулм сўзи араб тилида феълидан олинган бўлиб, луғатда ҳаддан ошишrdquo , адолатсизликка йўл қўйишrdquo деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса бирор бир масалада давоми...

3818 15:00 / 18.07.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021