1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Менинг юзланадиган Роббим бор

19:00 / 10 февраль 358 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ

«Уни тун ўраб олганида, юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ботганида эса: «Ботувчиларни суймасман», – деди» (Анъом сураси 76-оят).

Бут ва санамлар худо бўла олиши мумкин эмаслиги бир боқишдаёқ аён бўлди. Энди Иброҳим алайҳиссалом ўз қавми худо деб эътиқод қиладиган нарсалардан каттароқларига ҳам бир-бир назар ташлаб чиқмоқчи бўлди. Маълумки, халдонийлар юлдузни ҳам худо деб эътиқод қилар эдилар. Кишини тун ўраб олганида кўзига яққол кўринадиган порлоқ жисм юлдуз бўлади.

«Уни тун ўраб олганида, юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», – деди».

Бепоён осмонда, баланд-баландларда нур сочиб турибди. У ҳаммани кўриб турган бўлиши мумкин. Иброҳим алайҳиссаломнинг қавми ҳам бежиз юлдузга ибодат қилмаётгандир? Шунинг учун ҳам юлдуз Худо бўлиши мумкинлигини жиддий ўйлаб кўриш керак. Эҳтимол, ҳақиқатан ҳам мана шу юлдуз Роббдир?! Аммо... аммо... Ботиб кетди-ку? Худо бўлса, ботармиди? Худо бўлса, маълум вақтда кўриниб, маълум вақтда кўринмай қолармиди? Вақти келганда чиқиб, белгиланган вақти етганда ботиб кетармиди? Ботувчилар Худо бўла олмайди.

«У ботганида эса: «Ботувчиларни суймасман», – деди».

Хўш, бу ҳам Худо бўла олмаса, Худо қани? Бошқа ёқдан излаш керак. Қани, бир қараб кўрсин-чи, эҳтимол, топилиб қолар. Иброҳим атрофга қараб:

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ

«Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ботганида: «Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчилардан бўлгайман», – деди» (Анъом сураси 77-оят).

Иброҳим алайҳиссалом ойни аввал ҳам кўриб юрган эди, аммо бу сафар унга бошқача назар билан қарамоқда. Юдуздан кўра ой ёрқинроқ ва улканроқ туюлмоқда. Эҳтимол, уни Худо деса бўлар? Эҳтимол, у ботмас?

«Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу Роббимдир», – деди».

Аммо... аммо у ҳам ботиб кетди-ку! Бу ҳам бўлмади.

«У ботганида: «Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчилардан бўлгайман», – деди».

Аллоҳнинг Ўзи – Робби Ҳақиқийнинг Ўзи ҳидоятга бошламаса, иш чатоқ, одамнинг адашиши турган гап. Ёки яна бир бор уриниб кўриш керакми?

ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ

«Чиқаётган қуёшни кўрганда: «Мана шу Роббим. Бу каттароқ», – деди. У ҳам ботиб кетганида айтдики: «Эй қавмим, албатта, мен сиз келтираётган ширкка алоқадор эмасман» (Анъом сураси 78-оят).

Демак, олдинги уринишлар – ибодатга сазовор зотни излаш йўлидаги уринишлар ҳам Иброҳимнинг қавми гувоҳлигида бўлган эди. Иброҳим «Улар ибодат қилаётган нарсалар ҳақиқатан ҳам Худо бўлиши мумкинми?» деган саволга мушрик қавмнинг кўзи ўнгида уларнинг нуқтаи назарида туриб фикр юритган. Шу йўл билан уларнинг очиқ-ойдин адашувда эканликларини амалда кўрсатишга уринган. Ҳар бир инсоннинг кўзига яққол ташланиб, уни доимо ҳайратга солиб турувчи самовий жисмлардан бири қуёшдир. Эҳтимол, уни Худо деб эътиқод қилиш, унга ибодат қилиш мумкиндир?

«Чиқаётган қуёшни кўрганда: «Мана шу Роббим. Бу каттароқ», – деди».

Аммо у ҳам ботади. У ҳам маълум қоидага бўйсунади. У ҳам Худо бўла олмайди.

«У ҳам ботиб кетганида айтдики: «Эй қавмим, албатта, мен сиз келтираётган ширкка алоқадор эмасман».

Демак, қавмнинг худо деб эътиқод қилаётган нарсаларининг ҳаммаси бир пулга ҳам арзимайди. Булардан воз кечиш лозим. Менинг улар билан ҳеч қандай алоқам йўқ. Мен улардан покман. Менинг юзланадиган Роббим бор.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 22 октябрдаги 02-07/6395-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қалам сурасида шундай марҳамат қилади Ва албатта, сен буюк хулқдасанrdquo 4оят.Бу ояти карима Набий алайҳиссалом учун катта баҳодир. Аввало, ўтган давоми...

4135 19:30 / 05.12.2018
Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта иззатлидир, ўта давоми...

3621 13:00 / 28.12.2020
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади .Жумуъа, Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар барча нарсанинг эгаси, барча айблардан холи, ўта иззатли, давоми...

3363 14:09 / 02.11.2018
.Йўқ Ундай эмас. Олдин махфий тутган нарсалари ўзларига ошкор бўлди, холос. Агар бу дунёга қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинган нарсага қайтурлар ва давоми...

727 19:00 / 23.09.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151254 14:35 / 11.08.2021