1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳорун Восиқ ва Жаъфар Мутаваккил

11:24 / 16 февраль 503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(халифалик даври ҳижрий 227-232, милодий 842-847 йил)

Ҳорун ибн Муҳаммад Муътасим халифаликни ҳижрий 227 йилда отаси Муътасимдан кейин эгаллади. Унинг даврида аҳамиятга молик ҳодисалар деярли бўлмади.

Восиқнинг даврида туркларнинг лашкарбошлари жуда юқори мартабаларга эришдилар. Восиқ уларга жуда кўп нарсаларни берди. Асли турк бўлган лашкарбоши Ашносга «Султон» лақабини берди. Унга жуда кўп имтиёзлар тақдим этди.

Ҳорун Восиқ ҳижрий 232 (милодий 847) йилда вафот этди. Унинг халифалиги 5 йил давом этди.

Жаъфар Мутаваккил

(ҳижрий 232-247, милодий 847-861 йил)

Жаъфар ибн Муҳаммад Муътасим халифаликни акасидан кейин эгаллади. Уни ҳокимиятнинг барча жиловларини ўз қўлига олган турк лашкарбошилари халифа қилиб сайладилар. Мутаваккил турклардан халос бўлиш учун кўп ҳаракат қилди, лекин уддасидан чиқмади. Унинг ҳаёти уларнинг қўлида ниҳоясига етди. Жаъфар Мутаваккил даврида «Қуръони Карим – махлуқ» деган гапга барҳам берилди. У имом Аҳмад ибн Ҳанбални икром қилиб, ҳурматини жойига қўйди.

Ҳижрий 238 (милодий 853) йилда, Мутаваккилнинг даврида Мисрнинг Димёт деган жойига румликлар ғорат қилиб келиб, у ерни вайрон этишди. Одамларини қатл қилгач, ўз юртларига қайтиб кетишди. Бирор киши уларга қарши чиқа олмади. Уларнинг мусулмон юртларига қарши тажовузкорликлари давом этди. Уларга бир неча марта ҳамлалар қилинди, лекин бирор марта ҳам жиддий натижага эришилмади.

Жаъфар Мутаваккилга қарши унинг ўғли Мунтасир фитна уюштирди. У баъзи бир турк қўмондонлари билан тил бириктириб, уни қатл қилдирди. Туркларнинг иши жуда ҳам кучайган, шаънлари юқорилашган эди. Ҳижрий 247 йилда халифа қатл қилинди. Мутаваккил 15 йил халифалик қилди. Жаъфар Мутаваккилнинг қатл қилиниши билан аббосийларнинг биринчи даври – қувватли халифалар даври поёнига етди.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломдан аввал нафақат Макка аҳли, балки Арабистон яримороли аҳолисининг кўп қисми бутсанамларга ибодат қиларди. Юқорида ҳам таъкидланганидек, Маккага давоми...

2952 09:10 / 17.10.2019
Сулаймон алайҳиссалом Бану Исроилга юборилган набийлардан бири бўлиб, Довуд алайҳиссаломнинг ўғилларидир. Сулаймон алайҳиссаломга ҳам, худди оталарига давоми...

43561 16:12 / 06.04.2019
Пайғамбарлар қиссаси иймон йўлидаги тинимсиз курашнинг узоқ йўлини акс эттирувчи баёнотдир. Ўтганлар ҳаётида иймон учун кураш қандай борганини, оқибат нима давоми...

6453 05:00 / 06.01.2017
Арабларнинг одати бўйича, болалар саҳролик аёлларга эмиздирилар эди. Уларнинг фикрича, саҳронинг ҳавоси ҳам, одамларининг ахлоқи ҳам шаҳарникидан яхшироқ давоми...

2934 13:36 / 12.09.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021