1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Нега Рамазонга муштоқ бўлишимиз керак?

10:40 / 22 февраль 115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рамазон ойи келса ва унга етишиш насиб қилса», деган умид билан уни муштоқ бўлиб кутяптилар? Сабаби, Аллоҳ таоло Рамазонни Ўзининг ойи қилган.

Биз нарса-ҳодисаларнинг зоҳиринигина кўрамиз (аслиятидан бехабармиз). Рамазон хусусида билган-ўйлаганларимиз ҳам зоҳирийдир. Уни фақат рўза ойи деб биламиз. Унда кундузи еб-ичилмайди, кечаси таровеҳлар ўқилади, деб биламиз. Бўлди, шу холос. Бу гаплар ҳам тўғри, лекин шунинг ўзи билан иш тугамайди. Балки, рўза бўлсин, таровеҳлар бўлсин ёки муборак Рамазоннинг бошқа бир ибодати бўлсин барча-барчаси бошқа бир улкан нарсанинг аломатидир. У ҳам бўлса, Аллоҳ таоло бу ойни Ўзининг ойи қилганидир. Одамлар ўн бир ой мол-дунёнинг югур-югурлари ила машғул бўладилар ва Аллоҳдан узоқлашадилар, дунё ишларига ўралашиб қоладилар, ғафлатга мубтало бўладилар. Шундай бир пайтда Аллоҳ бизга бир ойгина Илоҳий даргоҳга яқин бўлиши, ғубору доғлардан ҳаётини, борлиғини, қалбини поклаб олиши учун баракотларга бурканган ойни – Ўзининг ойини ато этади. Раббимиздан жуда узоқлашган, дунёнинг юмушларига ўралашиб қолган эдик. Ўйимиз, фикримиз, хаёлимиз, амалу феълларимиз - барчаси дунёнинг ташвишлари ила банд бўлиб, бандалик мақомимиз йўқолаёзган эди. Ана шундай беҳузур бир пайтда Оламлар Рабби бизга саодат ойини ато этмоқда. Энди, биз бу ой сари ошиқиб, шавқ ила кутиб олмоғимиз, уни бекаму кўст ўтказиш учун бор вужудимиз билан ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шундагина бизда Аллоҳга қурбат ҳосил бўлади. Шу ойда қурбат ҳосил бўлмаса, бошқа ойларда жуда душвор. Чунки бу ой Унинг ойидир.

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 7 ноябрдаги 03-07/7307 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон у жаннатдир, у юксакликдир, у ҳидоятдир, у саодат йўли ва омонлик йўлчироғидир. Аҳмад Шуқайрий

59 18:36 / 19 февраль
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан httpst.messvuz12568 ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар давоми...

2488 18:02 / 03.04.2023
Рўза тутган кишининг тақвоси зиёдалашади.Рўза туфайли инсонда Роббини кўриб турганлик, У Зотдан қўрқиш ҳислари янада кучаяди.Рўза тутиш билан банда Роббига давоми...

3084 11:00 / 07.04.2022
Рамазон ойидаги рўза сабабли ҳиндистонлик Рахул исмли йигит Исломни қабул қилди. Рахулнинг қиссаси қандай Қандай қилиб у Исломга кирди Рамазон ойи ва ундан кейин давоми...

6566 14:18 / 17.05.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021