1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ташвишланганда ўқиладиган дуо

11:21 / 24 февраль 343 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  إِذَا كَرَبَهُ أَمْرٌ قَالَ: يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса:

«Йаа Ҳайй! Йаа Қойюм! Бироҳматика астағийсу!» дер эдилар».

Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга қолган пайтларида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан иккитасини зикр қилар эканлар.

1. Ҳайй.

Тирик. Аллоҳ доимо тирикдир, ўлмас. Яъни Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас.

Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаётига ўхшамайди.

2. Қойюм.

Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.

«Қойюм»лик сифатининг маъноси – Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи экани ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир. Шу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу гўзал исмлар ила Аллоҳ таолони улуғлаб туриб, «Бироҳматика астағийсу!» яъни «Раҳматинг ила ёрдам сўрайман», дер эдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозни тугатсалар, уч марта .Астағфируллоҳ,, деб сўнгра .Аллоҳумма давоми...

26693 08:56 / 01.02.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам витрларининг охирида .Аллоҳумма инний аъузу биризока мин сахотика ва аъузу давоми...

2259 14:13 / 11.02.2023
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин Набиййил малийҳи, соҳибил мақомил аъла валлисанил фасийҳ .Аладъийатул воридаҳ,, 61с. Маъноси Аллоҳим Энг юксак давоми...

2194 12:45 / 02.11.2024
Қуръони каримдадир .Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан У зотни покланг, Тоҳа сураси, 130оят. .Туну кун давоми...

2280 14:00 / 03.12.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021