1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Бирор манзилга тушганда ўқиладиган дуо

12:50 / 03 март 175 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ خَوْلَةَ بِنْتِ حَكِيمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ نَزَلَ مَنْزِلًا ثُمَّ قَالَ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ، لَمْ يَضُرَّهُ شَيْءٌ حَتَّى يَرْتَحِلَ مِنْ مَنْزِلِهِ ذَلِكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аъуузу бикалиматиллаҳит-тааммаати мин шарри маа холақа» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Ҳар бир жойнинг Аллоҳ таолонинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган аҳолиси бўлади. Шунинг учун сафарда бирор жойга тушган одам «Аллоҳнинг тугал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳини сўрайман» деган маънодаги дуони ихлос билан бир неча марта ўқиб қўйиши лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимиз мўмин мусулмонлари икки йил сабр ила кутилгандан сўнг динимизнинг бешинчи аркони ndash Ҳаж зиёратини адо этиш мақсадида Мадинаи давоми...

4644 17:00 / 20.06.2022
. . Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен сизларга фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган давоми...

1308 07:41 / 24 январь
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий алайҳиссаллам .Ким зуҳо чошгоҳ намозини муҳофаза бардавом қилса, унинг гуноҳлари, гарчи денгиз кўпигича давоми...

2934 04:00 / 19.08.2022
. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. давоми...

1082 07:21 / 07 январь
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151255 14:35 / 11.08.2021