1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза тутиш фаришталарга қийин иш эмас

20:31 / 27 февраль 541 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фаришталар тонгдан шомгача таом емасалар, бу иш асло ҳайратомуз эмас. Чунки, улар умуман очқамайди, уларнинг таомга ҳожатлари йўқ. Шунинг учун улар Рамазон кунида таом емасалар ҳам, бирор ажр савобга эга бўлмайдилар. Лекин инсон фитратида жуда кўп ҳожатлар мужассам. Одам боласи шундай яратилган. Шунинг учун инсон зоти энг юксак даражага, ҳатто энг олий мақом – пайғамбарликка етишганда ҳам, еб-ичишдан беҳожат бўла олмайди. Чунончи, кофирлар пайғамбарларга айнан шундай эътироз қилишган. Қуръони каримда айтилади:

«Бу қандай Пайғамбарки, таом ейди ва бозорларда юради?». (Фурқон сураси, 7-оят).

Еб-ичиш талаби пайғамбарларда ҳам доимо бўлган. Энди, агар инсон очқасаю, лекин Аллоҳ таолонинг буйруғи сабабли таом емаётган бўлса, бу айни ҳайратга соладиган ишдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло фаришталарга айтадики: «Мен шундай бир инсон яратяпман, унга очлик ҳам етади, чанқоқлик ҳам, унда шаҳвоний талаб ҳам бўлади, лекин у гуноҳ талаби пайдо бўлган пайтда Мени ёдга олади ва Мени эслаб, нафсини ўша гуноҳдан сақлайди. Унинг мана шу ибодати ва гуноҳдан сақланиши Менинг наздимда қадр-қимматга эга бўлади ва унга ажр-савоб, мукофот бериш учун кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатларни тайёрлаб қўйдим. Чунки, инсоннинг қалбида гуноҳ талаби уйғоняпти, чорлови бўляпти ва хоҳишлар туғиляпти ҳамда гуноҳ сабаблари дуч келяпти. Лекин бандам Мендан қўрқиб, Менинг улуғлигимни тасаввур қилиб, кўзини, қулоғини гуноҳдан сақлаяпти, ти[1]лини тийяпти, гуноҳлар сари ташланаётган қадамларини тўхтатиб қоляпти. Шу ишларини, Раббим мендан норози бўлиб қолмасин, деб қиляпти».

Дарҳақиқат, ибодатни мана шундай қийинчиликлар узра адо этиш фақат инсон боласига хос, фаришталарда эса, ибодат қилишда асло машаққат йўқ. Фақат инсонгина мана шунақа машаққатлар билан ибодат қилади. У шундай яратилгандир.

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 7 ноябрдаги 03-07/7307 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кун тиббиётида овқатланишни назорат қилиш, парҳез билан даволаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Рўзанинг яна бир фойдали томони шундаки, у давоми...

2258 03:30 / 06.04.2023
Дин душманлар рўза инсон соғлиғи учун кони зарар деб қанчалик оламга жар солмасинлар, тиб олимлари, ҳақиқий илм кишилари рўзанинг ҳақиқий кони фойда эканлигини давоми...

2991 10:00 / 11.04.2023
Машойихлар рўзадор амал қилиши керак бўлган рўза тутишнинг олтита қоидасини ёзиб кетишган. Биринчиси, кўзни тийиш, яъни бирор бир кераксиз нарсага назар давоми...

6674 17:00 / 09.03.2025
Ният сўз луғатда қасд қилиш, шариатда эса бирор ишни қилишда Аллоҳ таолога ибодат қилишни ва Унга яқин бўлишини қасд қилишдир. Рўза дуруст бўлиши учун дилда ният давоми...

2328 12:10 / 16.04.2021