1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шайтоннинг васвасасидан қутулиш йўллари

12:00 / 10.07.2020 9270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иблис алайҳилаънанинг васвасасидан мусулмон киши қандай қутулиши мумкин? Бунинг чораси борми? Албатта, қутулишнинг имкони бор. Қуйида васвасадан сақланишнинг бир қанча йўлларини баён қиламиз.


1. Қуръони каримни кўп тиловат қилиш. 

Инсон Қуръонни қанча кўп ўқиса, шайтондан шунча узоқ бўлади. 

2. Закот, садақа ва бошқа инфоқ-эҳсонлар. 

Ҳадисда шундай дейилган: “Сув оловни ўчиргани каби садақа ҳам хатони ўчиради”. 

3. Аллоҳни кўп зикр қилиш. 

Инсон доимо тасбеҳ, таҳлил, таҳмид, истиғфор ва дуолар билан ҳаёт кечирса, шайтоннинг макридан сақланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Агар мўмин одам “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ала кулли шайъин қодийр” деб кун аввалида юз марта айтса,  бу нарса унга ўша куни шайтондан тўсиқ бўлади ҳамда ўнта қулни озод қилгандек савобга эришади, Аллоҳ унга юзта ҳасанот ёзади”. Бухорий ва Муслим ривоятлари. 

4. Илм, маърифат аҳлининг суҳбатларида қатнашиш, фазилат аҳли билан бига ўтириш, бекорчилар мажлисидан узоқлашиш. 

Дарҳақиқат, уламолар ва бошқа улуғ инсонларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиш шайтоннинг макридан қутулишга ёрдам беради. Қолаверса, ғафлат, гуноҳ мажлислардан узоқ бўлиш ҳам шайтон васвасасидан қутқаради. Чунки, гуноҳ (ғийбат, фаҳш, зино, туҳмат, бекорчи гаплар гаплашиладиган) мажлисларга шайтон ҳам ташриф буюради. Шайтон иштирок этган мажлисда эса, бу гуноҳлардан ташқари, турли ман қилинган ичимликлар ичилади, бунинг натижасида кайфи ошиб қолганлар бир-бирини ҳақорат қилиб, бир-бирлари билан урушиб, обрўларини тўкиб, кабира гуноҳларни содир этадилар. 

5. Аллоҳга таваккул қилиш. 

Шайтондан сақланишнинг зоҳирий чораларини қилиб, натижасини Ўзидан кутиш, албатта, иблис тутқунидан қутулишга катта ёрдам беради.  

6. Ибодатларни Аллоҳга кучли ихлос билан бажариш.
7. Мустаҳкам ирода. 

Иродаси кучли инсон гуноҳлардан ўзини тияди, шайтон буюрган нарсаларга индамай эргашиб кетавермасдан, унга қақшатқич зарба бера олади. 

     Энг асосийси Аллоҳ таолонинг Китобига ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига астойдил эргашиш, мустаҳкам тавҳидга эга бўлиш шайтоннинг орзу-умидларини пучга чиқарадиган асосий омилдир. 

 Аллоҳ таоло айтади: “Ким Аллоҳ (дини)ни маҳкам тутса, демак, у тўғри йўлга йўлланибди” (Оли Имрон, 101). 

Шайтон бизнинг душманимиз. Душман эса доимо душманига ёмонлик қилишни истайди. Шунинг учун унинг ёмонликларига дучор бўлмасликка ҳаракат қилайлик. Роббимиз бизларни шундай огоҳлантиради: “Шайтон изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Анъом, 142).  

Аллоҳ таоло барчамизни шайтон макридан асраб, унинг васвасаларидан қутулишимизни насиб этсин. Омин!  


Нозимжон Ҳошимжон



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аббод ибн Аббод Маҳлабийдан ривоят қилинади .Басра подшоҳларидан бири аввалига ибодат қилиб юриб, кейин дунё ва салтанатга машғул бўлиб кетди. У бир қаср қурдириб, давоми...

4043 08:00 / 24.09.2020
Ёлғон қасам ичиш. ndash Савдо молини ўтказиш учун ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан биридир. . ,. . . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

4415 09:10 / 23.11.2023
Абу Бакранинг ўлими яқинлашгач, .Васиятимни ёзинглар,, деди. Котиб келиб, унинг айтганларини ёза бошлади .Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси давоми...

3127 08:00 / 16.09.2020
Шариатда .таварруқ савдоси, деган молиявий муомаланинг ҳукми ҳам баён қилинган. Бу каби савдони бизда .реализацияга мол олиш, дейишга одатланилган. Ушбу савдо икки давоми...

8223 15:10 / 17.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021