1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Мен Аллоҳдан қўрқаманми?

14:32 / 27.03.2017 3522 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қандайдир бир ҳодиса бўлдида Аллоҳдан қўрқиш ҳақида жумла ишлатилди. Шу сабабли ушбу ибора аслида нимани англатиши ҳақида ўзимга ўзим саволлар билан мурожаат қила бошладим. 

Астағфируллоҳ саволларимга жидоним олдида бераётган жавобларимдан қўрқиб кета бошладим. Барчамиз маълум ва машҳур, кўп бора дуч келадиганимиз Ҳудодан қўрқиш ҳақида фирк юритдим. Аслида кимдир менга келиб ҳудодан қўрқасанми деса ҳеч қандай эътирозсиз “албатта дейман” ахир қандай қилиб йўқ дейиш мумкин. Дин арконларини тўлиқ бажарадиган инсон ҳам, ҳатто бисмиллаҳни яхши билмайдиганларнинг ҳам жавоби шу “Ҳа мен албатта Аллоҳдан қўрқаман!“. Аслида Аллоҳдан қўрқиш нима ўзи. Буни инсон бировни олдида изза бўлишдан ёки хурматининг тўкилишидан қўрқиб эмас балки виждони олдида тик туриб жавоб бериши лозим. Аллоҳ бутун оламларни яратгувчиси, осмондаги юлдузлар, қуёш ер, ой, чексиз коинот, инсон ақл доираси етмайдиган галлактикалар хилқатини, ердаги оддий енг майда заррачадан тортиб енг каттасигачасини, инсониятни йўқдан бор қилган Зотдир. У бутун оламларнинг мутлақ ҳукумдоридир. Шундай буюк Зот фарз қилган, барча инсонлар учун дунё ва охиратга манфаатли бўлган буюруқлар қайдаю турмуш ҳаётимиз учун “зарур” деб биладиган ишлар қаёқда. Яъни буларнинг ўртасидаги тафовутни айтиб солиштиришнинг ўзи бир ақлга сиғадиган иш эмас. Биз Аллоҳдан қўрқамиз деганимиз билан ҳақиқатдан ҳам қўрқадиган даражада иш қилаяпмизми. Аслида бажараётган амалларимиз эса бунинг аксини кўрсатмоқда. Иш юзасидан ишдан хайдалишдан, жамоаси олдида изза бўлишдан ва бошқалардан қўрқиб қўшимча соатларда ҳам ишлаб,  қилган ишдан фахрланадиган, лекин Аллоҳдан қўрқишни айтиб, биронта ҳам фарз амални бажармайдиганлар, хатто бирон сурани бехато айта олмайдиган, намоз учун вақт ажрата олмайдиган қанча. Улар ким деб аташни ҳам билмай қоласан. Улар Аллоҳдан қўрқиш нима эканлигини ҳам билмайдилар. Аллоҳдан қўрқаман деб ўзларини ўзлари алдайдилар. 

Шундай одамлар борки улар на динни на қонунни ва на дунён томонидан буюрилган ишларга амал қиладилар. Уларнинг ўз-ўзича яратиб олган бемаза қонун-қоидалари бор. Бу эса инсонни тубанликка олиб келиши аниқ.

Энди биз ҳам ўзимизга савол бериб кўрайликчи. Мен Аллоҳдан қўрқаманми?

-    Намозни ўз вақтида ўқияпмизми

-    Рўзани Аллоҳ учун тутаяпмизми

-    Бировни ҳақидан қўрқаяпмизми

-    Гуноҳлар қилишдан тийила оляпмизми

-    Бир кунда қанча вақтимизни Аллоҳ учун сарфлаяпмиз

-    Кўнглимиз ҳам ўзимиздек гўзалми ....

Аллоҳ барчамизни ўзидан чин маънода қўрқадиган бандалари қаторида қилсин.


Абдусомад Мўминов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб давоми...

4466 15:00 / 16.07.2021
Ичимликларга оид қайтариқларАбу Қатода розияллоҳу анҳу оталаридан нақл қиладилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб айтдилар .Бирортангиз сув ёки давоми...

2845 19:05 / 17.09.2020
Аллоҳнинг розилигини барча нарсадан устун қўйиш лозимдир. Бунда агарчи барча инсонлар сизга ғазаб қилса ҳам сиз Аллоҳ таоло ва Унинг Расули рози бўладиган ишни давоми...

3730 14:39 / 27.03.2017
Маълумки, Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида меҳрмурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод қилиш, давоми...

4613 10:11 / 24.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021