1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Фахрланманг!!!

14:41 / 27.03.2017 2918 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар отинг (яъни, уловинг) билан фахрланаётган бўлсанг, билгинки, гўзаллик ва чирой сенда эмас, балки отингдадир. Агар кийиминг билан фахрланаётган бўлсанг, у чирой ҳам сенда эмас, балки кийимдадир. Агар ота-боболаринг билан фахрланаётган бўлсанг, бу фазилатлар ҳам сенда эмас, балки ота-боболарингдадир. Агар мазкур нарсалар тилга кирсалар сенга қараб: “Бу гўзалликлар сеники эмас, бизники-ку!”, деган бўлишарди. Демак, агар сен фахрланадиган бўлсанг, ўзингда бор бўлган, сендан ажралмайдиган нарсанг билан фахрлангин. Мол-дунёдан бирор нарса сени кибрлантирса, сен ўзинг фоний бўлиб, у нарса қолиб кетишини ёки икковинг ҳам фоний бўлиб кетишингни эсла! Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсанг, бирор нарсанг сени мафтун қилганда, унинг қўлингдан кетиши осон эканини, яна қайта келиши қийинлигини, зиммангда эса унга узоқ сўроқ-савол қилинишингни мулоҳаза қил. (ҳукамолардан)

 

Одатда инсон ўзининг ўзгалардан бирор жиҳатдан ортиқлигини сезса, кибрга кета бошлайди. Лекин кибрга кетмоғи учун аслида ана шу ортиқлик унда боқий турадиган, ҳеч қачон ундан ажрамайдиган ортиқлик бўлиши керак эди. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикматига кўра инсонлар кибрга кетмаслиги учун уларни асли эътиборидан бир хил қилиб яратди. Инсонлар фахрланаётган нарсалар бир кун келиб уларнинг қўлидан кетиши мумкинлигини билдириш учун у нарсаларни инсонга аслий ва зотий қилиб бермади. Инсоннинг ўзга махлуқотлардан  фахрланиши мумкин бўлган нарсаси инсонлигидир. Чунки бу нарса асли зотида бўлиб, ундан ҳеч қачон ажралмайди.

Моли ёки қуввати билан кибрланаётганлар бир кун келиб бу неъматлар қўлидан кетиб, кучсиз ва ҳожатманд бўлиб қолсалар, ҳоллари қандай бўлар экан???

Аслини олганда, Аллоҳ таоло ҳамма инсонни тенг қилиб яратган. Бировни бошқадан имтиёзли қилмаган. Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий шундай деганлар: “Ҳар бир инсонга берилган умумий нарсалар бошқа инсонга берилган умумий нарсаларда баробардир. Мана шу Аллоҳнинг адолатидир. Демак, бирор нарсада ўзга инсондан ортиқ бўлсангиз, бошқа нарсада унга нисбатан нуқсонингизни текширинг.”

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошқа ҳеч бир пайғамбарга берилмаган беш хислат фақат Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога соллаллоҳу алайҳи ва саллам берилган ва бу ҳол у Зоти муборакнинг давоми...

7011 09:35 / 22.03.2017
Бирoр нaрсa ҳaқидa Мeн, aлбaттa, эртaгa шуни қилувчимaнrdquo, дея кўрмaнг Иллo, иншoaллoҳ, Aллoҳ xoҳлaсardquo дeнг. Бу сўзни унутгaн вaқтингиздa ёдингизгa кeлиши билaн рaббингизни давоми...

3302 15:36 / 22.04.2017
Агар фикр юритиб, ибрат назари билан кузатадиган бўлсак, инсон умрининг ўтиши, кеча ва кундузларнинг кетмакет алмашиши жуда ҳам тезлик билан ҳаракатланади.Аллоҳ давоми...

3580 15:04 / 22.04.2017
Солиҳ салафлардан бири шогирдига Агар шайтон сени хато ишга васваса қилса, нима қиласанrdquo, деб савол берди.Шогирд Унга қарши курашаманrdquo, деди.Устоз Яна қайта давоми...

2909 15:14 / 27.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021