1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Уялманг, ... уялинг!

15:16 / 27.03.2017 3256 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ سَلْمَانَ قَالَ قَالَ لَهُ بَعْضُ الْمُشْرِكِينَ وَهُوَ يَسْتَهْزِئُ بِهِ إِنِّى لأَرَى صَاحِبَكُمْ يُعَلِّمُكُمْ كُلَّ شَىْءٍ حَتَّى الْخِرَاءَةَ قَالَ أَجَلْ أَمَرَنَا أَنْ لاَ نَسْتَقْبِلَ الْقِبْلَةَ وَلاَ نَسْتَنْجِىَ بِأَيْمَانِنَا وَلاَ نَكْتَفِىَ بِدُونِ ثَلاَثَةِ أَحْجَارٍ لَيْسَ فِيهَا رَجِيعٌ وَلاَ عَظْمٌ رواه مسلم وأحمد

Салмон (розияллоҳу анҳудан ривоят) қилинади: “Мушриклардан бири истеҳзо қилиб унга: “Соҳибингизнинг (яъни, пайғамбарингизнинг) сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қазои ҳожатни ҳам ўргатаётганини кўряпман-а”, деди. У: “Ҳа, у зот бизга (қазои ҳожатда) қиблага юзланмасликни, ўнг қўл билан истинжо қилмасликни, учтадан кам тош ишлатмасликни, учтанинг ичида (бирортаси ҳам) тезак ва суяк бўлмаслигини”, буюрганлар”, деб жавоб берди. Муслим ва Аҳмад ривояти

Салмони форсий у мушрикнинг гапидан уялмади, уни жеркиб ҳам бермади, унга сукут ҳам қилмади. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари муҳим ва жиддий бўлиб, уни қабул қилишда қайсарлик ёки уялишни тарк қилиш вожиб эканини билдириб қўйди. Ҳа, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳаё қилмаганлар. Шунинг учун улар пешво уммат бўлишган.


Қуръон ва ҳадис ўқишдан ёки тинглашдан уялманг!, лекин бемаъни, баҳаё шеърлар ўқишдан, мусиқалар тинглашдан, видео лавҳалар кўришдан уялинг!


Жаннатга элтувчи амалларни қилишдан уялманг!, аксинча, дўзахга олиб кирувчи амалларни қилишдан уялинг!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдан уялманг!, аммо “одамлар нима дейди?” деб, бидъат-хурофат ва маъсият ишларни қилишдан уялинг!


Камтарона, енгилгина ҳаёт кечиришдан уялманг!, лекин ўта ҳузур-ҳаловатда ва маишатда яшашдан уялинг!


Кичкина тўй қилиб бўлса-да, ҳалол йўл билан уйланишдан уялманг!, аммо фоҳишаларга пул сарфлаб ҳаром юришдан, зино қилишдан уялинг!


Таомланганда идишни ялаб қўйишдан уялманг!, лекин исроф қилиб таом ейишдан уялинг!


Фаррошлик бўлса  ҳам, ҳалол касб қилишдан уялманг!, лекин рибохўрлик, порахўрлик каби ҳаром касб қилишдан уялинг!


Иймонга таяниб, Аллоҳнинг қисматига, тақдирига рози бўлиб яшашдан уялманг!, аммо фолбинма-фолбин юриб, амал-жоду қилишдан уялинг!


Бирор катта нарсадан маҳрум бўлишингизга сабаб бўлса ҳам фарзни фарз дейишдан, ҳаромни ҳаром дейишдан уялманг!, лекин шариат ҳаром қилган нарсани ҳалол дейишдан, фарзни инкор қилишдан уялинг!


Зулмни яхшилик билан даф қилишдан уялманг!, бироқ Қиёмат куни Аллоҳга У зот сизга ғазаб қилган ҳолда золим бўлиб йўлиқишдан уялинг!


Дўстларингиз олдида ота-онангизга қулоқ солиб, итоат қилишдан уялманг!, лекин ота-онани норози қилиб вафот этишдан уялинг!


Дўстларингизнинг камбағаллигидан уялманг!, аммо дунё сабаб бўлиб дўстлардан воз кечишдан уялинг!

Ва ҳ.к.з.


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бекорчилар ҳамманинг назаридан қолган, ҳаммада эътирозгина уйғотадиган, иродаси бўш, ачинишга лойиқ бебахт кишилардир. Инсоннинг энг тубан ва хатарли давоми...

3268 09:50 / 24.03.2017
Албатта, суннатнинг ботиний тарафини тиклаш ҳам унинг шаклий, бошқача қилиб айтганда, шаръий тарафини тиклаш билан аҳамият жиҳатидан баробардир. Унинг шаръий давоми...

4270 11:40 / 04.05.2019
Аллоҳ таоло айтади Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, Аллоҳнинг Ўзи унга Етарлидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишига Етувчидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун давоми...

2726 10:07 / 24.03.2017
Дуонинг кони ва санонинг манбаъи бўлган бу жамлаш толибларнинг тилларида ёд олинган ва ботил аҳлининг уни бузиб ўзгартиришларидан сақлангандир. Бу китобдаги давоми...

4221 14:27 / 15.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021