1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Нақадар яхши банда!

16:34 / 27.03.2017 3164 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз кўпинча “Фалончи қандай яхши одам!”, “Фалона қандай яхши аёл!” деган сўзларни эшитиб қоламиз. Баъзан яқинларимизнинг биз ҳақимизда ҳам шундай дейишгани қулоғимизга кириб қолади. Шу тарзда мақталган киши дарҳол Аллоҳга ҳамд айтиши ва бу нарса қалбига фитна бўлмаслигини сўраши, мақталган яхши ишини янада кўпайтиришга уриниши, ташқи кўриниши мақтовга сазовор бўлганидек, ичини, қалбини ҳам шундай гўзал қилиш пайидан бўлмоғи керак. Энди мақтовчи осмонлару ернинг Робби бўлсачи? У Зот бандасига: “Нақадар яхши банда!” десачи? Бу бахт ҳаммага ҳам насиб этмайди. Фақатгина икки турдаги шахсга насиб этади. 

Биринчиси: Мусибатга учраган кимса Роббига юзланса, Унинг ҳикматини, илмининг мукаммаллигини, қудратини, тадбирининг гўзаллигини эсласа, зикр қилса ва Айюб алайҳиссаломга эргашиб сабр қилса. Зеро у зот касалликка учрадилар, фақирликка мубтало бўлдилар, фарзандларидан ва яқинларидан айрилдилар. Буларнинг барчаси Ҳаким Зотнинг синови эканини аниқ билдилар ва шунинг учун сабр қилдилар. Натижада Аллоҳ у кишини шундай деб мақтади: 

“Дарҳақиқат, Биз (Айюбни) сабр қилувчи деб топдик. У нақадар яхши бандадир! Ҳақиқатан, у (Аллоҳ йўлига) бутунлай қайтувчидир” (Сод, 44). 

Иккинчиси: Неъматга эришган кимса Роббига юзланиб, Унинг эҳсонларини, яхшиликларини, ҳадяларини, карамини, марҳаматини ва лутфини эслаб зикр қилса ва бу неъматга шукр қилса, бу ишда Сулаймон алайҳиссаломга эргашса. Аллоҳ таоло у зотга аввал ҳам, кейин ҳам ҳеч кимга бермаган мулкни берди, шамолларни у зотга бўйсундириб қўйди, жин ва шайтонларни у кишига итоат қиладиган ва хизмат қиладиган қилиб қўйди. У зот бу неъмат ва фазилатларни ўзларига нисбат бериб, Мавлолари берган нарсалар ила ғурурга кетмадилар. Балки уларнинг барчасини синов учун берилган деб билиб, дин хизматига, малика Балқис ва унинг қавмини исломга даъват қилиш йўлида тасарруф қилдилар. Натижада қуйидаги зафарга эришдилар: 

“Довудга Сулаймонни ато этдик. (Сулаймон) нақадар яхши бандадир! Дарҳақиқат, у (Аллоҳ йўлига) бутунлай қайтувчидир” (Сод, 30). 

Сиз ҳам шу шарафга ва илоҳий мақтовга эришиш учун ушбу икки буюк пайғамбарга эргашинг. Аллоҳ таоло бизга уларнинг қиссаларини бекорга келтирмади. Балки уларнинг изларидан боришимиз, уларга эргашишимиз ва нажотга эришишимиз учун келтирди. У Зот шундай деб марҳамат қилади: 

“Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоятга бошлаган зотлардир. Бас, (Сиз ҳам) уларнинг йўлига иқтидо қилинг!” (Анъом, 90). 

Банда Робби сари уларнинг изларидан бориб, сабр ва шукр мақомида турса, кўзлаган мақсадига, ўйлаган орзусига албатта эришади. Бунинг учун Мавлоси билан аҳдини янгилаб, Унга тавбаи насуҳ қилиб, ўзининг хорлигини, синиқлигини, муҳтожлигини, заифлигини У Зотга изҳор қилса, бу йўлда юқорида тилга олинган пайғамбарлардан ташқари, Набий алайҳиссаломнинг ҳам суннатларига амал қилса, иншааллоҳ, ҳақиқий ютуққа эришади. Мана шу ишлар охират сари бошланган сафар ва “Нақадар яхши банда!” мақоми учун энг керакли озуқалардир. 

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг энг яхши бандаларидан қилсин! 


Интернет материаллри асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар талаба Аллоҳ учун холис бўлса ажрсавобга эга бўлади ва саъйу харакатига барака берилади. Оқибатда Аллоҳ олимлар ва уларнинг йўлидан юрганлар учун берган давоми...

8920 09:10 / 17.03.2017
Али каррамаллоҳу важҳаҳу Камил ибн Зиёдга шундай дедилар Эй Камил, илм сени қўриқлайди. Молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол эса маҳкумдир. Мол, сарфлаш билан давоми...

4128 15:26 / 22.04.2017
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб давоми...

4463 15:00 / 16.07.2021
1. Ибодат маъносидаги муҳаббат.Бу турдаги муҳаббатда банданинг қалбида Маҳбубни улуғлаш, ўзини эса, хор ва заиф деб билиш ва бунинг натижасида Маҳбубнинг давоми...

3343 10:15 / 27.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021