1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (дисклар)

Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз (МР3) "Қуръон фазилатлари"

17:37 / 07.04.2011 4091 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз (МР3) "Қуръон фазилатлари"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Қуръон фазилатлари» деб номланган 30-жузи ёзилган аудиодиски.  

 

«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг навбатдаги жузи Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ўзининг сўнгги дийни учун, Ўзининг сўнгги пайғамбари учун абадий мўъжиза ўлароқ нозил қилган сўнгги илоҳий Китоби – Қуръони Каримнинг фазилатларига бағишлангандир.
Мазкур жузда Қуръони Каримга оид энг сара, энг гўзал маълумотлар билан танишамиз. Хусусан, ушбу жузда Қуръони Каримнинг таърифи, Қуръон ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари, қироат одоблари, тадаббур, сакийна каби тушунчалар билан танишамиз. Шунингдек, ушбу жузни тинглаб, Қуръон илмлари гулшанидан кўплаб сура ва оятларнинг фазилатлари, тафсир ва маънолар таржимасига оид билимлардан баҳраманд бўламиз.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 30-жуз. «Қуръон фазилатлари» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2011
Ҳажми:  628 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган


Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

01 - Кириш
02 - Қуръони Каримнинг таърифи
03 - Қуръон, унинг ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари
04 - Қуръонни унутишдан огоҳлантириш
05 - Қироат одоби ҳақида
06 - Қуръонни тадаббур ва хушуъ ила тингламоқ лозим
07 - Қуръон қироатига сакийна нозил бўлади
08 - Сураларнинг фазллари ҳақида
09 - «Оятал курси» ва «Бақара»нинг охирининг фазли
10 - «Исро» ва «Зумар» сураларининг фазли
11 - «Ясин» ва «Духон» сураларининг фазли
12 - «Фатҳ» сурасининг фазли
13 - Мусаббиҳотлар ва «Ҳашр» сурасининг фазли
14 - «Мулк» сурасининг фазли
15 - «Залзала», «Кофирун» ва «Наср» сураларининг фазли
16 - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»нинг фазли
17 - Икки «Қул аъузу»нинг фазли
18 - Қуръон одамлари ва унинг ривоятлари ҳақида
19 - Ваҳий
20 - Қуръоннинг нузули
21 - Қуръоннинг тарқоқ тушиши ҳикматлари
22 - «Оят» сўзининг маъноси
23 - «Сура» сўзининг маънолари
24 - Маккий ва маданий суралар
25 - Аввал ва охир тушган оятлар
26 - Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши
27 - Қироатлар ва қорилар
28 - Қуръоннинг жамланиши
29 - Ҳазрати Усмон давридаги жамлаш
30 - Қуръони Карим тафсири
31 - Қуръони Карим маънолари таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикматли дунё 5қисм DVD.Ҳикматли дунё, маънавиймаърифий туркумининг навбатдаги сони ажойиб бир мавзуга бағишланади. Бу мавзу айниқса бизнинг юртимиз фарзандлари давоми...

2911 17:35 / 07.04.2011
quotИжтимоий одобларquot 1қисм DVDШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг quotИжтимоий одобларquot номли туркум суҳбатлари ёзилган видео дастурининг давоми...

4197 23:09 / 07.04.2012
Руҳий тарбия 3жуз МР3 .Хулқланиш,Маълумингизким, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари муборак Рамазон кунларида .Руҳий тарбия, суҳбатлари олиб давоми...

3298 16:53 / 07.04.2011
Ҳикматли дунё 1қисм DVD.Ҳикматли дунё, диниймаърифий дастурининг навбатдаги сони видеотасвирга туширилди. Унда ҳам муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3596 17:29 / 07.04.2011
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021