1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳадиси қудсий нима?

16:15 / 15.04.2017 17333 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ҳурматли устоз. «Хадис Қудсий»нинг бошқа хадислардан фарқи нимада? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Ҳадиси қудсийнинг таърифи:
Луғатда «қудсий» сўзи «ал–қудус» калимасига нисбат берилган бўлиб, «покиза» маъносини билдиради. Бу маъно Ферузободийнинг «Ал–Қомус» номли китобида айтилган. Аллоҳ таолонинг зоти қудусиясига нисбат берилган ҳадис «Ҳадиси қудсий» деб аталади.
Ҳадис уламолари истилоҳида: «Бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган ва Аллоҳ таолога иснод берилган ҳадис «Ҳадиси қудсий» дейилади».

Ҳадиси қудсий билан Қуръон орасидаги фарқ
Ҳадиси қудсий билан Қуръон орасида бир неча фарқлар бўлиб, улардан энг машҳурлари қуйидагилардир:
1. Қуръони Каримнинг лафзи ва маъноси Аллоҳ тарафидандир. Ҳадиси қудсийнинг маъноси Аллоҳ тарафидан, лафзи эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафидандир.
2. Қуръон тиловати билан ибодат қилинади, аммо ҳадиси қудсийни тиловат қилиб, ибодат қилинмайди. Яъни, ҳадиси қудсий ибодатда тиловат қилинмайди.
3. Қуръон фақатгина мутавотир йўл билангина собит бўлади. Ҳадиси қудсийнинг собит бўлиши учун хабар мутавотир бўлиши шарт қилинмаган.
Ҳадиси қудсийларнинг сони
Ҳадиси қудсийларнинг сони Набавий ҳадисларга нисбатан кўп эмас. Улар икки юз атрофидадир.
Ҳадиси қудсийларга мисол:

مَا رَوَاهُ مُسْلِمٌ فِي صَحِيحِهِ عَنْ أَبِي ذَرٍّ  رضي الله عنه  ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم ، فِيمَا رَوَى عَنِ اللهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى أَنَّهُ قَالَ: «يَا عِبَادِي إِنِّي حَرَّمْتُ الظُّلْمَ عَلَى نَفْسِي، وَجَعَلْتُهُ بَيْنَكُمْ مُحَرَّمًا فَلاَ تَظَالَمُوا…».

Имом Муслим ўз «Саҳиҳ» китобларида Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан, У зот ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар:
«Аллоҳ: «Эй, бандаларим, Ўзимга Ўзим зулмни ҳаром қилдим ва сизнинг орангизда ҳам ҳаром қилдим. Бас, бир–бирингизга зулм қилманглар…» – деди».
Мана шу ҳадиси қудсий бўлиб, бу ҳадиси қудсийда келган маъно Аллоҳ таоло тарафидандир. Аллоҳ таоло бу маънони ваҳий орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига солган. У киши ушбу маънони ўз иборалари билан таъбир қилганлар, нутқ қилганлар.
Ҳадиси қудсийнинг ривоят қилиниш сийғалари 
Ҳадиси қудсийни ривоят қилишнинг икки сийғаси бор. Ровий улардан қайси бирини хоҳласа, шунисини ишлатади:
1. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар», деб, сўнг ҳадис матни айтилади.
2. «Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам У зотдан қилган ривоятда айтади», деб, сўнг матн баён қилинади. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol/1863

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Савдогарман, эркаклар кийимларини сотамиз, айби бўлмаган нарсани қайтариб олишимиз шартми ё шарт давоми...

4833 10:30 / 26.08.2017
Соч жинсий майлни қўзғатмайди, нега уни рўмолга яшириш жоиз Ахир кўз ва ёноқлар очиқ турадику, яъни улар шаҳват қўзғатиши мумкин. Нимани тўғри десангиз, шуни ҳақ давоми...

5262 14:15 / 24.04.2016
СаволШайҳ ҳазратлари. Мен сўнгги қатнашган икки дафн маросимида бир ҳолатга дуч келдим. Марҳумни оила азоларидан бири мозорга келганларга дастрўмол тарқатдилар. давоми...

5494 08:05 / 12.01.2018
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлариМен мана 4 йилдирки Айкидо шарқ кураши санъатига қатнайман. Ҳозирда яшил белбоғ биласизки, уларда сариқ, яшил ва қора белбоғ давоми...

3825 16:03 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021